Бошқаруви раисининг иқтисодиёт, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосари тасдиқланди


Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 августдаги 666-сонли “T.R. Муҳамеджановни “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ Тимур Расулович Мухамеджанов “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг иқтисодиёт, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.


Тимур Расулович Мухамеджанов 2017 йил 25 августдан жамиятда Бошқарув раисининг иқтисодиёт, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосари лавозимида ўз иш фаолиятини бошлади.


T.R. Мухамеджанов 1988 йилда туғилган. У республикамиз қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати тармоғида 2009 йилдан буён маркетинг, инвестиция, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш йўналишларида самарали фаолият юритган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech