- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Франсиянинг "Фивес" инжиниринг компанияси делегациясининг ташрифи
24 август куни Ўзқурилишматериалларига Франсиянинг машҳур “Фивес” инжиниринг компаниясидан Халқаро ривожланиш директори Жан-Мари Кароф бошчилигида делегация ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад машҳур “Фивес” инжиниринг компанияси томонидан Ўзбекистонда ойна ва цемент заводларини қуриш юзасидан ҳамкорлик масалаларини келишиб олиш бўлиб, томонлар ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.
Хусусан “Фивес” инжиниринг компанияси лойиҳаларни молиялаш масаласида Ўзбекистон банкларида Франсуз банкларининг кредит линияларини очиш таклифини берди, аниқ ишлаб чиқилган таклифлар асосида қайтадан учрашишга келишиб олинди.
Малумот учун: "Фивес Гроуп" (собиқ "Cомпагние де Фивес-Лилл", "Фивес Cаил Бабcоcк" ва "Фивес-Лилл") 200 йилдан ошиқ вақт мобайнида ташкил этилган саноат муҳандислик гуруҳи, металлургия, космик соҳадаги йирик халқаро компаниялар учун технологик асбоб-ускуналар, , Aлюминий, автомобилсозлик, логистика, шиша, цемент, энергетика тармоқлари ва минерал хом ашёни қайта ишлаш.
"Фивес" гуруҳининг шўъба корхоналари ва ваколатхоналари дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида жойлашган бўлиб, уларнинг умумий сони 8,3 минг кишини ташкил этади. 2015 йилда гуруҳ сотуви тахминан 2 миллиард эврога тенг.