- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Хотира муқаддас!
“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти ижро этувчи аппарати раҳбарияти ва ходимлари 2017 йил 2 центябр куни Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Aбдуғаниевич Каримовнинг Хотираси куни муносабати билан Биринчи Президент кўп йиллар давомида фаолият юритган “Оқсарой” қароргоҳи олдига ўрнатилган Ислом Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкал пойига гулчамбар қўйдилар.
Жамият ходимлари кўп миллатли Ўзбекистон халқининг қалбидан чуқур жой олган Биринчи Президентимизнинг сўнмас хотирасини ёдга олиб, унинг сиймоси олдида бош эгиб, ҳурмат бажо келтирдилар.
Ислом Aбдуғаниевич Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирган, нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида қалбларимизда абадий сақланиб қолади.