- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Табиий пардозловчи тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш “Мармар обод” корхонасини ташкил этиш тўғрисида
Табиий пардозловчи тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш “Мармар обод” корхонасини ташкил этиш тўғрисида
Навои вилояти Нурота туманида жойлашган, Газгон табиий пардозлавчи тошлар конида тошларни қазиб олиш ва қайта ишлашни янада такомиллаштириш учун, самарали механизмларни яратиш, эхтиёткорликни таъминлаш, ер каъри участкаларини оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, табиий пардозлавчи тошлардан замонавий рақобатбардош махсулотлар ишлаб чикариш хажмларини кўпайтириш ва кенгайтириш, минтақада инвестицияларни фаоллаштириш учун:
Хукумат қарори билан (2017 йил 31 майдаги 599-Ф сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Фармойиши) “Мармар обод” Давлат Унитар корхонаси ташкил этилди.
Ушбу Хукумат қарорининг асосий вазифаларидан бири бу:
табиий пардозлавчи тошлар конида тошларни қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш учун кенг қамровли дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
замонавий энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган холда, табиий пардозловчи тошлардан ва бошқа материаллардан ясалган экспортбоп, юқори сифатли, махсулот ишлаб чикариш қувватларини яратиш;
Aйни пайтда табиий пардозлавчи тошлар ва бошқа материалларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш майдони қурилмоқда.