- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- 18-22 сентябр кунлари "ИCТWЕЕК-2017" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади
Ўзбекистон ИТ-соҳасининг йирик анъанавий воқеаси ҳисобланган Ҳафталик ягона форматдаги қатор йўналишларда тадбирларни жам қилгани билан аҳамиятли.
2015 йилдан бошлаб тадбирларни ташкил қилишда татбиқ қилиб келинган формат жорий йилда тубдан ўзгарди. Янгича услуб Ҳафталик тадбирларининг тузилишини такомиллаштириш ва самарали ташкил қилиш, жумладан ҳам иштирокчи ва ташриф буюрувчилар учун қулайлаштиришни кўзлайди.
Халқаро тажрибани таҳлил қилиш орқали жамият ҳаётига инновацияларни олиб кириш, аҳолига қулайлик яратаётган технологияларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес соҳасини қўллаб-қувватлашда ахборот технологияларидан фойдаланиш тенденсияларини ўрганиш ҳафталик бош мақсадлари қаторида туради.
Ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ИCТНЕWС Cонференcес томонидан ўтказилмоқда.
ИCТWЕЕК Узбекистан 2017 Ҳафталиги 18 сентябрда Миллий кўргазма мажмуасининг конференс-залида ташкил қилинадиган ИБC (Халқаро бизнес маркази)да ўтадиган матбуот анжуманида расман эълон қилинади.
19 сентябр куни ташкил қилинаётган, ялпи мажлис сифатида ўтадиган ИCТСУММИТ 2017 – ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича саммити ИCТWЕЕК Узбекистан 2017 ҳафталигини очиб беради. Саммит иштирокчилари ИТ-бозорининг жорий йилги ҳолати, истиқболдаги стратегик режалар билан танишадилар. Саммитда давлат органлари, алоқа ва ахборот технологиялари соҳаси муассасаларининг масъул раҳбарлари, халқаро эксперт ва таҳлилчилар, нуфузли ИТ-компаниялар вакиллари қатнашадилар.
ИCТЕХПО-2017 ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси Ҳафталикнинг муҳим анжуманларидан бири. Унда 100 дан зиёд компаниялар экспонатларини намойиш қилишади. Бунинг учун "Ўзекспомарказ" МКМ нинг №1-павилъони 30 мингдан зиёд ташриф буюрувчиларни қабул қилишга ҳозирланган. Кўргазма 19 – 21 сентябр кунлари бўлиб ўтади.
Бу йил ташкил қилинаётган кўргазма кичик ва ўрта бизнес соҳасида фаолият кўрсатувчи ИТ-компаниялар учун катта имкониятлар эшикларини очиб беради. Иштирокчиларга кўргазма доирасида шартномалар имзолаш ҳуқуқи берилади. Бу эса янги ишланма ва дастурларни амалда татбиқ этиш, дастурий таъминот бозори ривожи учун айни муддао. Шунингдек, бу йил кўргазмада иштирок этувчи юртимиз аҳолиси нафақат маҳаллий, шунингдек жаҳон ИТ-саноатининг илғор маҳсулотлари билан ҳам танишадилар.
Шунингдек, кўргазма форматига кўра ҳам ноанъанавий бўлади. Aниқроғи, инновацион! Кўргазма павилонлари орасида маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинади. Жумладан, Cйбер Гамес, стартап лойиҳалар тақдимотлари, «РобоКидз» – роботлар намойиши, демозона – янги лойиҳалар намойиш этиладиган ҳудуд, 3Д-заллар, шу билан бирга, интерактив ўйинлар учун бўлимлар мавжуд бўлади.
Интернет ва технологиялар йўналишида халқаро ҳамда маҳаллий натижалар муҳокамасига бағишланган ИCТФОРУМ 2017 Ҳафталикнинг яна бир қизғин воқеаси. Форум 20 – 21 сентябр кунлари муайян мавзуларга, маҳорат дарслари ҳамда гуруҳли муҳокамаларга мўлжалланган бўлимлар форматида "Ўзекспомарказ" МКМ нинг конференс-залида ташкил қилинади. Уларда Ўзбекистонда "электрон ҳукумат" ривожи, молия соҳасида рақамлаштириш, ИТ-инфратузилма ҳамда ахборот хавфсизлиги мавзулари муҳокама қилинади
19 – 21 сентябр кунлари Халқаро Электралоқа Иттифоқи томонидан Интернет оф Эверйтҳинг (ИоЕ) йўналишида "AКТ соҳасидаги компанияларда ахборот хавфсизлиги комплекси" мавзусидаги ҳудудий семинар-тренинг ташкил қилинади. Семинар асосан фаолиятни ташкил қилишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, "интернет-буюмлар"да кибер хавфсизлик бўйича кўникмаларни оширишни кўзлайди.
Юқори даражали алоқа соҳасида ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича минтақавий ҳамкорлик жамиятининг Ишчи гуруҳ мажлиси 21 сентябрда ўтказилади. Мазкур йиғилишда Aлоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг AКТ йўналишидаги ҳамкорлиги, ахборот-коммуникация технологияларининг жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий, шунингдек маданий жабҳаларидаги ўрни муҳокама бош мавзусига айланади. Aлоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик ташкилотига аъзо давлатлардаги алоқа соҳасига масъул органи раҳбарининг ўринбосари, яъни вазир ўринбосарлари Юқори даражали алоқа соҳасида ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича минтақавий ҳамкорлик жамияти аъзолари ҳисобланишади.
Интернет тармоғидан фойдаланиш, дастурий таъминот соҳасини ривожлантириш, "интернет-буюмлар" йўналишида лойиҳаларни амалга ошириш, рақамли иқтисодиёт, "электрон ҳукумат"ни ривожлантириш бўйича вазифаларни ишлаб чиқиш Юқори даражали алоқа соҳасида ахборот жамиятини ривожлантириш бўйича минтақавий ҳамкорлик жамияти фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади.
Бу йил ҳафталикни ўтказиш жараёнидаги муҳим янгиликлардан бири -- кўргазмада иштирок этиш учун стендларни онлайн буюртма қилиш хизмати бўлди, дейиш мумкин. Бунинг учун www.ictweek.uz сайтидаги интерактив харита орқали маъқул стендни танлаш ва олдиндан банд қилиш мумкин.
Ҳафталик ҳамкорлари:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Тараққиёт дастури" (УНДП), "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази, "УЗИНФОCОМ" компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази, Aхборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети.