- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- ИCТWЕЕК Узбекистан 2017 анъанавий AКТ ҳафталиги ниҳоясига етди
22 сентябрда 2004 йилдан бошлаб анъанавий ўтказиб келинаётган ИCТWЕЕК Узбекистан 2017 анъанавий AКТ ҳафталигининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ёпилиш маросимида нуфузли тадбирни ташкил этишга ҳисса қўшган ҳамкор ҳамда ҳомийларнинг саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.
Жумладан, ИCТЕхпо2017 AКТ маҳсулотлари кўргазмасида фаол иштирок этган ва ташриф буюрувчиларнинг диққат-марказида бўлган қуйидаги иштирокчилар 8 номинация бўйича ғолиб деб топилдилар.
1. «Энг яхши стенд дизайни учун» - “ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» AК;
2. «Энг инновацион стенд» - ВЕОН “УНИТЕЛ” МЧЖ (БЕЕЛИНЕ)
3. «Aхборот билан таъминлаган энг яхши стенд» - «Универсал Мобиле сйстемс» МЧЖ (УМС);
4. «Энг кўп ташриф буюрилган стенд» - «ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» AК
5. «Ёшлар танлови» - Ҳуаwеи Теч Инвестмент Ташкент
6. «Энг яхши реклама кампанияси» - “CОСCОМ” МЧЖ (ТМ УCЕЛЛ);
7. «Стенднинг энг яхши персонали» - УЗИНФОCОМ компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази;
8. «Ташриф буюрувчилар эътиборига тушганлиги учун приз» - ҲAППЙМЕ ТЕЧНОЛОГИЕС.
Шунингдек, маросимда "Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент инновация маркази"нинг илк аъзосига айланган 28 та дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияларига ҳам аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Тадбирда ўз фаолиятларида ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ қилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шу билан бирга соҳани оммавий ахборот воситаларида тезкор ёритиб келаётган фаол журналистлар ҳам эътироф этилди, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Ғолиб ва совриндорларнинг батафсил рўйхати билан www.ictweek.uz сайтида танишиб олишингиз мумкин.