УзСтройЕхпо-2017


Мустақиллик йилларида мамлакатимизда юз берган иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар натижасида қурилиш материллари ишлаб чиқариш соҳаси ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Aйни вақтда, Ўзбекистонда замонавий қурилиш материлларини ишлаб чиқарувчи 8 минга яқин корхона ишлаб турибди.


Эътиборлиси, сўнгги йилларда Тошкент шаҳри ва республика ҳудудлариад қад ростлаётган мураккаб ечимга эга бўлган бино ва иншоотлар қурилишида ўзимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материлларидан фойдаланилмоқда.


Жорий йилнинг 27-29 центябр кунлари пойтахтимиздаги «Ўзекспомарказ»да кўргазмаси бўлиб ўтган «УзСтройЕхпо-2017/Қурилиш ва пардозлаш материллари, иситиш ва вентиляция, сув таъминоти, сувни тозалаш, сантехника тизимлари» ВИИ халқаро кўргазмаси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ютуқларини ўзига хос тарзда намойиш этди.


«Ўзқурилишматериаллари» AЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва бошқа манфаатдор корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада Россия, Германия, Хитой, Қозоғистон, Беларус, Украина каби мамлакатларнинг қурилиш саноатига ихтисослашган йирик компаниялари ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.


Кўргазма хорижий ва маҳаллий компанияларга ўз маҳсулотлари билан таништириш, ўзаро фикр алмашиш, фойдали битим ва шартномалар имзолаш имконини яратди.


Бу йилги кўргазмада ҳам турар-жой ва тижорат иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлашга ихтисослашган хорижий компаниялар фаол қатнашди. Улар сирасига, Россиянинг «Лометта», «Иронcут Гроуп», Германиянинг (Қозоғистондаги) «Ҳеиделбергcемент», Қозоғистоннинг «Изотерм», «Исоплус Cентрал Aзия», Туркиянинг «ДAЛ Текник Макина» каби компанияларини киритиш мумкин.


«Исоплус Cентрал Aзия» компанияси бош директори Леонард Штайн: Биз, барча ҳажмдаги магистрал қувурларни ишлаб чиқарамиз. Маҳсулотларимиз энергия сарфини 50% гача қисқартиради. Қувурларимизнинг умумий фойдаланиш муддати 70 йил бўлиб, 30 йиллик кафолатга эга. Европа бозорида ўз нуфузимизга эгамиз. Ҳозирда Марказий Осиё бозорларидаги маҳсулотлар савдо ҳажмидаги улушимиз 8-10%ни ташкил этади. Маҳсулотларимиз МДҲ мамлакатларида “ГОСТ”, Европа учун “ИСО” сертификатларига эга. Ушбу кўргазмада биринчи марта қатнашган бўлсак-да, ўзимиз учун муҳим бўлган тажрибалар орттирдик. Ўйлайманки, яқин вақт ичида ўзбекистонлик ҳамкорлар билан янги лойиҳалар устида иш бошлаймиз.


Бу йилги кўргазмада Ўзбекистонлик иштирокчилар сонининг сезиларли даражада ортганлигини кўриш мумкин. Хусусан, «Бектемир Металл Конструкциялари» компаниясининг- ёритиш тизимларининг метал таянчлари, «Aмадина руббер» фирмасининг- экологик тоза резина тўшамалари, «Урал Aзия» МЧЖнинг композитли шиша арматуралари, «Технопрогресс» МЧЖнинг девор ва том ёпишда ишлатиладиган сендвичпанеллари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.


Ташкилотчилар сўзларига кўра, кўргазма иштирокчиларининг 60 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келади. Хорижлик мутахассислар ҳам «Маде ин Узбекистан» бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тобаро сифат ва дизайн жиҳатдан мукаммаллашиб бораётганлигини таъкидлашмоқда.


«Aмадина руббер» (Тошкент шаҳри) фирмаси савдо менеждери Чоршанба Бекмуродов:


Биз резина чиқиндилари ва фойдаланишдан чиқарилган автошиналардан экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқарамиз. Юмшоқ резина қопламаларимизни сунъий стадион ва майдонларни қуриш, шунингдек, уй ва йўлаклардаги сирпанишларни олдини олишда фойдаланиш мумкин. Маҳсулотларимиз – 40 дан + 70 даража ҳароратга чидамли қилиб ишланади. Яқин вақт ичида тадбиркорларга берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, маҳсулотлар турини кўпайтириш устида иш олиб бораяпмиз. Бу каби кўргазмалар биз учун тажриба орттириш, маҳсулот турларини ўрганиш, ҳамкорлар топишда жуда қўл келади. Хориждан ташриф буюрган мутахассислар маҳсулотларимиз билан қизиқиб қолишди, шартнома тузиш учун музокаралар олиб бораяпмиз.


Кўргазмада тижорат, турар-жой иншоотларини лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлашга ихтисослашган компаниялар ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан фаол иштирок этди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хорижий компаниялар вакиллари иштирокида ўзаро мулоқот, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган тақдимотларга кенг ўрин берилди.


“Иситиш, сув таъминоти, сантехника, совитиш, вентиляция тизимлари учун маиший ва саноат ускуналари” ҳамда “Қурилиш ва йўл-коммунал техникаси” стендлари ҳам иштирокчилар билан гавжум бўлди.


Кўргазма доирасида «Қурилишда янги металл технологиялар» мавзусида амалий семинар ўтказилди.


Хулоса қилиб айтганда, мазкур кўргазма ўзбекистонлик ва хорижлик тадбиркорлар учун жаҳон қурилиш саноатида кузатилаётган янги анъаналарни ўрганиш, янги бозорлар очиш ва мижозлар сонини кўпайтириш, ўзаро тажриба алмашиш учун катта имконият яратди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech