“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятида Хитойнинг «ЗИБО ҲЕРУИ ЧИНA» корхонаси билан учрашув бўлиб ўтди


Жорий йил 26 центябр куни “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятида Хитойнинг «ЗИБО ҲЕРУИ ЧИНA» корхонаси менеджери Гуо Глори хоним бошчилигидаги бир қатор хитой компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда хитой делегациясига Ўзбекистондаги хом-ашё базаси, арзон ва сифатли ишки кучи, арзон табиий ресурслар борлиги бу ерда бир қанча қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш таклифлари билдирилди. Шунингдек миксерлар, разёмлар, профностил, линолеум, фурнитура, газбетон, базалт минерал жун ва бошқа кўплаб қурилиш материаллари турлари. Aйниқса асбесциз шифер ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона очиш зарурлиги таъкидланди.


Хозирги пайтда кўплаб хитойлик корхоналар инвестиция киритиш борасида таклифлар билан чиқаётганликлари ва уларга “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти томонидан ўз ваколати доирасида барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди. Икки томонлама алоқаларнинг, хусусан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги алоқалар ривожланиши Ўзбекистон Президентининг жорий йилда Хитой Халқ Республикаси қилган ташрифлари давомида имзоланган келишувлар ва икки давлат рахбарларининг ўтказган учрашувлари катта имкониятларни очиб берди.


Учрашув сўнгида Гуо Глори хоним Хитойнинг Шандун провинсияси Зибо шахри ишбилармон доира вакилларига Ўзбекистонда яратилган инвестиция имкониятлари хақида сўзлаб беришни ва уларни Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида қўшма корхоналар очишга чақиришини таъкидлади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech