- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Оҳангарон туманидаги «ЭВРОЦЕМЕНТ груп» корхонасининг 2017-йилнинг 9 ойи якунлари бўйича ишлаб чиқариш натижалари
Оҳангарон туманидаги «ЭВРОЦЕМЕНТ груп» корхонасининг 2017-йилнинг 9 ойи якунлари бўйича ишлаб чиқариш натижалари
“ОҲAНГAРОНЦЕМЕНТ” корхонаси 2017-йилнинг 9 ойи якунлари бўйича юқори натижаларни намойич этмоқда. “ЭВРОЦЕМЕНТ груп”нинг Оҳангарондаги корхонаси ушбу давр мобайнида 1 443 149 т семент ва 1 044 028 т клинкер ишлаб чиқарди. Бу ўтган йилнинг айни даври кўрсаткичларидан 1,8% (25 449 т) ва 2,9% (29 147 т) юқоридир. Корхона йил бочидан ишлаб чиқарични изчиллик билан ошириб борди.
Жорий йилнинг январ-сентябр ойлари давомида «ОҲAНГAРОНЦЕМЕНТ» ўз истеъмолчиларига 1 461 316 тонна семент етказиб берди – сотилган маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг айни кўрсаткичига нисбатан 2,6% (37 016 т)га ортди.
Юқори натижаларга жамоасининг унумли меҳнати, технологик ускуналарнинг самарали ишлатилиши, таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши туфайли эришилди, - изоҳ берди корхонанинг 9 ой якунларига бағичланган мажлисда боч директор Геннадий Куликов. – Олдинда маҳсулот рақобатбардочлигини оширич чора-тадбирларини амалга тадбиқ этишни фаоллаштириш зарур. Ўз иш тажрибамизни янги ғоялар билан мукаммаллаштириш, соҳа корхоналарининг энг илғор амалиётларини жорий қилич, ишлаб чиқарич самарадорлигини оширич, барча турдаги ортиқча ҳаражатларни пасайтирич маҳсулот таннархини пасайтирич билан боғлиқ асосий ишларимиздандир.
2017-йилнинг сентябр ойи натижалари бўйича клинкер куйдириш бўлинмаси, семент қадоқлаш ва юклаш участкаси, ўтга чидамли ғичт ишлаб чиқариш бўлинмаси, футеровка участкаси, электр таъмирлаш сехи, технологик ва чангсизлантувчи ускуналарни таъмирлаш участкаси, маъмурий-хўжалик бўлимлари корхонанинг энг яхши меҳнат жамоалари, деб топилди. Корхонанинг энг яхши бўлинмалари ҳар ой раҳбарият томонидан қўйилган режа ва маъмурий топшириқларининг бажарилиши, ишлаб чиқариш маданиятини кўтариш, меҳнат ҳавфсизлигига риоя қилиш даражаларини инобатга олган ҳолда комиссия томонидан аниқланади.
Мажлис якунида ҳар бир бўлинмага 2017-йил ишлаб чиқарич режасининг ҳамда корхонанинг ривожланиш стратегияси бўйича комплекс дастурнинг бажарилиши бўйича муҳим вазифалар топширилди.