- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- “КВAРС” Aкциядорлик ЖамийAти Танлов савдоси эълон қилади
Объэкт номи: “Фарғона вилояти Кувасой шаҳрида янги ойна ишлаб-чиқариш линиясини қуриш учун асосий электр таъминоти 110/35 Квтли “2A”нимстансиясининг 35 кВТли 1-чи ва 11-чи шиналар тизимига уланган 35 кВТли “Кварс-1” ва “Кварс-2”линиялардан таъминланувчи “Кварс” AЖ тасарруфида бўлган 35/6 КВтли “Кварс” нимстансиясини реконструкция қилиш ишлари”
Бошланғич нархи: 2 034 930 756 сўм ҚҚС билан; 1 695 775 630 сўм ҚҚС сиз.
Муддати: 55 кун.
Манзил: Кувасой шахар Мустақиллик кўчаси 2A-уй, tel.(0 373) 373-37-14.
Қурилиш-монтаж ишлари: Ўз маблағлари хисобидан молиялаштирилади.
Танлов савдосида фақатгина Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилган пудрат ташкилотлар иштирок этишларига рухсат берилади.
Талабгор сифатида иштирок этаётган ташкилот ва корхоналар қуйидаги шартларга мос келишлари керак: “Ўзенергоназорати”нинг рухсатномасига эга бўлиши, ўхшаш объэктларни қуриш бўйича тажрибаси борлиги, етарли касбий ва техникавий малакага, объэкт қийматининг камида 20% миқдорида айланма маблағига ёки бундай маблағларни тақдим қилишга банк кафолатномаси мавжудлиги, молиявий имкониятларга, ишчи кучи ресурсларига, шартнома тузишга лаёқатли юридик хуқуқига эга ва ишончли бўлишлари шарт.
Танлов савдоларида мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари қатнашганда, уларнинг танлов
таклифларини баҳолашда мамлакатимиз пудратчиларига қуйидаги нарх преференсиялари эътиборга олинади:
қонун хужжатларига мувофиқ, импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган танлов таклифлари қатнашчиларининг танлов таклифларини бахолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда хисобга олинади.
Савдога қатнашиш ва танлов хужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси – Фарғона вилоят қурилишда танлов савдолари ва нархларн-и шакллантириш ҳудудий консалтинг марказига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:
Фарғона шахри, Aл-Фарғоний кўчаси 36 уй;
Телефон: (373) 244-68-90(факс), 998-98-276-25-48.
Танлов хужжатларини бир тўпламининг нархи – 100 000 сўм.
Таклифлар (оферталар) савдо ташкилотчиси томонидан юқоридаги манзилда оферталарни очиш куни ва вақтигача қабул қилинади.
Таклифлар очилиши матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб ўттиз (30) кундан кейин.
Кувасой шахри, Мустақиллик кўчаси 2A уй манзилда ўтказилади.