- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги қурилиш соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кучаймоқда
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги Ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши доирасида 2 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ҳузурида “Ўзқурилишматериаллари” бошқаруви раиси Ботир Зарипов ва “Евроцемент груп” директорлар кенгаши раиси Филарет Галчев томонидан Тошкент вилоятидаги “Оҳангаронцемент” AЖ базасида “қуруқ” усул билан йиллик қуввати 3,0 mln.tonna бўлган цемент заводни қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Янги завод минтақадаги энг йирик цемент ишлаб чиқариш корхоналаридан бири бўлиши кутилмоқда.
Лойиҳада лойиҳалаштириш, қурилиш, ускуналарни етказиб бериш, тайёрлаш ва монтаж қилиш, шунингдек ходимларни малака ошириши бўйича ишларни тендерда пудратчи сифатида ғолиб бўлган Беижинг Триумпҳ Интернатионал Энгинееринг Со. (CНБМ саноат гуруҳи таркибига киради, ХХР) компанияси амалга оширади. Хитой компанияси билан тузилган шартнома қиймати 160 млн.доллардан зиёдроқни ташкил этади. Лойиҳа 2020 йилда ишга тушади.
Шу йилнинг апрел ойида икки давлат раҳбарлари ҳузурида “Ўзқурилишматериаллари” ва “Евроцемент груп” ўртасидаги ушбу лойиҳа бўйича қурилиш ва янгилаш ишларини амалга оширишда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланган эди.
Ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича қўйилган вазифаларни ўз вақтида амалга ошишига, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда энергосамарадор технологияларни йўлга қўйилишига, экпорт ҳажмини ортишига, ҳамда Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини янада мустаҳкамланишига олиб келади.
Маълумот учун: “Евроцемент груп” холдинги – қурилиш материаллари етказиб бериш соҳасида етакчи корхона ҳисобланади. Хозирда “Оҳангаронцемент” AЖ базасида “қуруқ” усул билан кунлик қуввати 6 200 тонна клинкер бўлган цемент заводни қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2615 ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343 қарорлари ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Евроцемент груп” дунёнинг энг йирик 5 та цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар қаторига киради. Холдинг таркибига Россия, Украина, Ўзбекистонда жойлашган 19 та цемент заводлари, ҳамда бетон, темир-бетон буюмлари ва бошқа турли қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар киради. Холдинг таркибидаги корхоналарнинг йиллик қуввати цемент ишлаб чиқариш бўйича 60 миллион тоннани, бетон буюмлар ишлаб чиқариш бўйича эса 11 миллион кубметрни ташкил этади.