Маҳаллий хомашёдан сифатли маҳсулотлар


Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Кварс” акциядорлик жамияти автомобилсозлик, мебелсозлик, қурилиш саноати тармоқлари учун юқори сифатли ойна ва шиша маҳсулотлари етказиб беради.


Корхонада амалга оширилган кенг кўламли модернизация ишларидан сўнг ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, айни пайтдаги соф даромад 2014 йилдагига нисбатан икки баробар ўсган. Жорий йилда корхона ИСО 9001:2015 ва ИСО 5001 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификатига эга бўлди.


– Шишасозликнинг асосий хомашёси кварс қумлари илгари хориждан келтирилар эди, – дейди корхона раҳбари Aкмал Пўлатов. – Навоий вилоятидан кварс қуми топилгани туфайли маҳсулотни маҳаллий хомашёдан тайёрлаш имконияти пайдо бўлди.


Шунингдек, бу ерда полиетилен қоп ва плёнкалар, ўров қоғозлари ишлаб чиқарилмоқда. Ойнага исталган рангдаги турли тасвир ва нақшлар тушириш ишлари ҳам йўлга қўйилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech