Ўзбекистондаги КНAУФ компанияси «Қурувчилар учун калкулятор» бепул мобил иловасини яратди


Янги дастур КНAУФнинг мавжуд тизимларидан келиб чиққан ҳолда керакли материаллар жамламаси ва сарфини ҳисоблаш ва қайси тизим муайян вазифаларни ҳал этиш учун тўғри келишини аниқлаб беради.


Ҳар бир ҳисоб қўшимча маълумотлар билан ҳамда қулай чизмалар билан таъминланган.


Натижа “Ҳисоблаш” тугмаси босилгандан кейин экранда пайдо бўлади. “Сақлаш” тугмаси натижа остида қулай жойлаштирилган.


Шуни айтиш жойизки, барча шунга ўхшаш калкуляторлар кичик ноаниқликларга йўл қўйиши мумкинлиги истисно этилмайди. Шу сабабли, дастлабки ҳисобларни ушбу соҳа мутахассиси билан мувофиқлаштириш ёки бажарилган ҳисоб улар томонидан текширилиши керак.


Ушбу калкулятордан кимлар фойдаланиши мумкин?


Қурувчлар, лойиҳачи мутахассислар, меъморлар (архитекторлар), усталар, қурилиш материаллари сотувчилари, истъэмолчилар, қурувчилар учун материаллар сотиб олувчилар ёки ўзи таъмирлаш ишлари билан шуғулланаётганлар.


Ҳисоблаш қандай босқичлардан иборат?


1. Керакли конструкция турини (пардевор, қоплама, осма шифт) ва унга тўғри келадиган жамлама тизимни танлаш керак;


2. Кейин девор, шифт ёки пардеворнинг геометрик параметрларини киритиш керак бўлади;


3. Материалларнинг сарфини ҳисоблаш.


Иловада ҳисобларни ПДФ кўринишида сақлашдан ташқари, уни электрон почта орқали, телефонингизга ўрнатилган мессенджер орқали жўнатиш ёки ижтимоий тармоқларда жойлаштириш имкони бор.


КНAУФ компанияси ҳақида


КНAУФ гуруҳи — 1993 йилдан бери Россия ва МДҲ мамлакатларида инвестицион фаолитини юритаётган ҳалқаро компания. Бугунги кунда КНAУФ гуруҳи дунёдаги йирик қурилиш пардозлаш материаллари ишлаб чиқарувчиларидан биридир.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech