- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- 2017-йил январ-ноябр ойларида қурилиш материаллари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида
2017-йил январ-ноябр ойларида қурилиш материаллари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида
Республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига асосан 2017 йилда 2214 та лойиҳа бўйича 3228 млрд. сўмлик инвестиция жалб этиш ва 30,7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 1341 mlrd.soъм, банк кредитлари ҳисобидан 1261 млрд. сўм ва хорижий инвестициялар ҳисобидан 148,8 млн. доллар йўналтирилади.
Жорий йилнинг 25 ноябр ҳолатига жами 2427 млрд. сўмлик, шу жумладан 1078 mlrd.soъмлик ташаббускорлар маблағлари, 998 mlrd.soъмлик банк кредитлари ва 83,1 млн.долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Хусусан, ўтган даврда 1852 та лойиҳа ишга туширилиб, 20,6 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди ва замонавий технологиялар асосида газобетон, ёғоч қипиқли плиталар, вермикулит, МДФ маҳсулотлари, керамик плитка, гранит, травертин, мармар, оҳактош ва сунъий плиталар, бурама михлар, лак-бўёқ маҳсулотлари, ПВХ қувурлар, том ёпқич материаллари, темир-бетон буюмлари каби қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.