- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Республика қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати тармоғи истиқболлари
Юртимизда бунёдкорлик ишлари кун сайин кенг қулоч ёзиб, янги-янги бино ва иншоотлар, кўп қаватли турар жойлар, маданий-маиший обектлар, йўллар, кўприклар ва бошқа обектлар жадал суръатлар билан қурилиши билан бирга, замонавий ишлаб чиқариш корхоналари ҳам кенг кўламда қурилиб, ишга туширилмоқда. Қурилиш қанча кўп бўлса, қурилиш материалларига бўлган талаб ва эҳтиёж ҳам шунчалик ортиб бораверади.
Рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2017 йилнинг 9 ойида 11 триллион 272 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,3 фоизга ўсиш таъминланган.
Aсосий фаолият йўналиши янги-янги лойиҳаларни топиш, ташаббускорларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларни давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлар ва имтиёзлар билан таништириш, бир сўз билан айтганда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўлган “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 октябрдаги “Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, қурилиш материаллари саноати тузилмасини янада ривожлантириш ва диверсификация қилиш, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, технологик ва техник қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда унинг экспорт потенсиалини ошириш, халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, янги қувватларни барпо этиш ва кам ресурс ва энергия сарф этган ҳолда, замонавий, рақобатбардош, экспортбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенг кўламли амалий ишларни амалга оширмоқда.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан соҳа мутасаддилари олдига қўйилган вазифа ва топшириқларни сўзсиз бажариш, саноатнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишини янада ривожлантириш мақсадида, янги-янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, қурилиш материалларининг кам ресурс ва энергия талаб этадиган замонавий турларини ишлаб чиқаришга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Биргина, 2017 йилнинг 11 ойида республикамиз бўйича 1977 та, умумий қиймати 1 трлн. 829 mlrd.soъмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилиб, 881 млрд. лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағи, 773 млрд. сўм тижорат банклари кредит маблағлари, 41,6 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди ҳамда 22,5 мингта янги иш ўринлари яратилди.
Биргина мисол, Самарқанд шаҳар, Фарҳод қўрғонида “Прайм Керамикс” Ўзбекистон-Шветсария-Омон давлати қўшма корхонасида 1-босқичда 46 млн. доллар маблағ ўзлаштирилиши натижасида, Италия технологияси асосида йилига 2,75 млн. kv.m катта ўлчамдаги керамик қопламали плиткалар ишлаб чиқариш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди ҳамда ушбу корхонада 200 та янги иш ўринлари яратилди.
Мазкур лойиҳанинг 2018 йилнинг 4-чорагида ишга туширилиши режалаштирилган 2-босқичида жами 12 млн. доллар, шундан 2 млн. доллар корхонанинг ўз маблағи, 10 млн. доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилиши натижасида, бир йилда 2750 минг kv.m. пол керамик плиткалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ҳамда 100 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
Шу билан бирга, 2018 йилда умумий қиймати 596,2 млн. доллар бўлган 22 та йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш мўлжалланган бўлиб, ушбу бунёдкорлик ишларини амалга ошириш учун 90,84 млн. доллар лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағи, 286,8 млн. доллар тижорат банклари кредит маблағлари, 218,6 млн. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилади (лойиҳалар рўйхати 3 варақда илова этилади).
Биргина мисол, Жиззах шаҳридаги “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида қурилаётган, Ўзбекистон-Хитой “Мигуан силу индастрий” қўшма корхонаси томонидан 100 фоиз 110 млн. доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилиши натижасида йиллик қуввати 24 млн. kv.m. безакли, флоат ва ултраюпқа ойналар ишлаб чиқаришнинг 1-босқичи, жорий йилнинг декабр ойида, 2-босқичи кейинги йилнинг 4-чорагида йўлга қўйилади, натижада 391 та янги иш ўринлари яратилади.
Юртимиз замини қурилиш материаллари саноати учун бой минерал-хом ашё ресурсларига эга.
Республика ҳудудида жами мингга яқин қурилиш материаллари, шу жумладан гранит ва мармар, цемент хом-ашёси, ғишт ва черепитса хом-ашёси, қум-шағал аралашмаси, гил, бентонит гил, извест, доломит, гранит, гипсли тош, граносиенит-порфир, валун-қумли-гравир, оҳактош, каолин, мармарлашган оҳактош, гранодиорит конлари аниқланган бўлиб бугунги кунда улар базасида деворбоп материаллар, табиий тош маҳсулотлари ва бошқа қурилиш ва пардозловчи материаллар, цемент, асбоцемент маҳсулотлари ва боғловчи материаллар ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритмоқда.
Мазкур қурилиш материаллари хом ашё заҳиралари мавжуд конларнинг 37 фоизидан фойдаланилаётган бўлса, 63 фоизидан фойдаланилмаяпди. Бу рақамлар соҳани янада ривожлантириш бўйича улкан имкониялар мавжудлигини кўрсатади.
Республика қурилиш материаллари бозорини маҳаллий хом-ашёлардан ишлаб чиқарилган, ҳалқимизга манзур юқори сифатли, замонавий қурилиш материаллари билан тўлиқ таъминлаш, экспорт ҳажмини ошириш тармоқнинг бугунги кундаги асосий мақсади ва вазифаси ҳисобланади.
Мазкур лойиҳаларни амалга оширишда жамиятнинг ҳар бир мутасадди ходимлари томонидан маҳаллий ҳокимликлар ҳамда тегишли идора ва ташкилотларнинг масъул вакиллари билан ҳамкорликда ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги, кафолатланган молиялаштириш манбалари ва эришиладиган прогноз натижаларнинг аниқлигига асосий эътибор қаратилмоқда.
Ушбу эзгу мақсадларни юқори савияда, самарали ва натижали амалга оширишимиз учун мамлакатимиз Президенти ва Ҳукумати томонидан барча имконият ва шароитлар яратиб берилган бўлиб, аниқ мақсад ва вазифаларни муваффақиятли бажаришга зарурий имкониятлар мавжуд.