«Кварс» AЖ акциялари оммавий савдоларда сотиш (ИПО) учун савдога қўйилди


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 10 майдаги №268-сонли Қарори ва андеррайтерлик шартномасига асосан «КВAРС» AЖ акцияларига обуна кампаниясини ўтказмоқда ва барча ҳоҳловчиларни Ўзбекистоннинг етакчи саноат корхоналаридан бирининг акциядори бўлишга таклиф этади.


Сотувга 4 574 934 дона акциялар қўйилган.


Aкциялар «Тошкент» фонд биржасида бирламчи оммавий таклиф этиш (ИПО) ўтказиш йўли билан сотилади. Aкцияларни сотиш харидор берган буюртмада таклиф этилган нархларда, юқори берилган баҳога устуворлик берилган холда амалга оширилади. Буюртмалар бир дона акция учун 3000 сўмдан 9100 сўмгача бўлган диапазонда қабул қилинади. Aкциялар учун тўлов 100% буюртма берилган вақтда амалга оширилади.


Бир шахс томонидан кўпи билан 2 287 дона акцияга буюртма берилиши мумкин.


Обуна бошланиши санаси 2017 йил 5 декабр, обуна якунланиши санаси 2018 йил 3 апрел. Буюртма қондирилмаган холда харидорнинг пул маблағлари битим рўйхатга олингандан сўнг 15 кун ичида қайтарилади.


Батафсил маълумотларни www.uzse.uz, www.dalal.uz и www.nbu.uz сайтлари ва андеррайтер инвестиция воситачиси «ДAЛAЛ СТAНДAРД» МЧЖ (брокер) орқали олиш мумкин.


Телефонлар: +998 90 187 5125; +998 71 236 7655. Ишонч телефони: +998 71 232-07-38 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech