Белоруссия Республикасига “Ўзқурилишматериаллари” AЖ вакилларининг ташрифи


19-21 декабр кунлари Бошқарув раиси ўринбосари T.R. Мухамеджанов бошчилигидаги “Ўзқурилишматериаллари” AЖ вакиллари делегацияси икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Белоруссия Ҳукуматлараро комиссиясининг қўшма бешинчи йиғилишида иштирок этишди.


Тадбир доирасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги узоқ муддатли икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида истиқболли Белоруссия корхоналари билан музокаралар ўтказилди.


Белоруссиялик ҳамкорлар билан Белоруссия Республикасига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш маҳсулотлари, хусусан табиий тош маҳсулотлари етказиб бериш бўйича савдо-иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech