- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- 2018 йилда цемент ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сонли “Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
Ҳамда, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 декабрдаги 971-сонли “2018 йилда цемент ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ, товарлар ва хизматлар бозорларида самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда монополияни босқичма-босқич камайтириш, тақсимлаш тизими элементларини тугатиш, хўжалик юритувчи барча субъэктларнинг моддий-техника ресурслари билан таъминланишида тенг шарт-шароитларни вужудга келтириш, ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш соҳасида суистеъмолчиликлар ва талон-тарожликларнинг олдини олиш, таг-томири билан тугатиш ҳамда уларни профилактика қилиш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш, шунингдек, валюта сиёсатини либераллаштириш шароитида қишлоқ хўжалиги ва саноат базавий тармоқларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида,2018 йилнинг 1 январидан бошлаб бир қанча турдаги маҳсулотларни, жумладан цементни фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотиш тартиби белгиланган.