Aнгор туманида маиший чиқиндилардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади


Завод Термиз шаҳри, Термиз ва Aнгор туманларидан чиқиндиларни йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ҳамда улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бу ерда қурилиш-монтаж ишлари, илғор технологияларни ўрнатиш, махсус чиқинди ташиш техникаларини харид қилиш учун 8 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланди.


Корхона бир йилда 182 минг тоннадан ортиқ чиқиндини саралаб, қайта ишлаш қувватига эга. Бу ерда ишлатилган пластмассадан полиетилен қувурлар, шишадан мозаика ва плиткалар, ёғочдан ёқилғи брикетлари, қоғоз чиқиндисидан картон ва қоғозлар, табиий органик озиқ-овқат чиқиндисидан биогаз ҳамда биогумус ишлаб чиқарилади. Корхона жорий йил январ ойининг охирида иш бошлаши режалаштирилган. Aйни пайт 150 киши ишга қабул қилинган. Завод тўлиқ ишлагач яна 250 киши иш билан таъминланади.


Шу ернинг ўзида вилоятда гидроенергетика, транспорт, кўмир саноати ва бошқа соҳаларни ривожлантириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, бўш турган обектлардан самарали фойдаланиш лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech