2017-йилда қурилиш материаллари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида


Республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига асосан 2017 йилда 2250 та лойиҳа бўйича 2361 млрд. сўмлик инвестиция жалб этилиб, ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 1069 млрд. сўм, банк кредитлари ҳисобидан 957 млрд. сўм ва хорижий инвестициялар ҳисобидан 79,4 млн. доллар йўналтирилди.


Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида “Нажот Нукус” жамиятида газобетон ва “Каракалпакцемент” қўшма корхонасида цемент, Aндижон вилоятида “Эверест асбест” ва “Кезар” жамиятларида цемент ҳамда “Найман мел” жамиятида чўктирилган бўр, Бухоро вилоятида "Строй гвозд шуруп" жамиятида ҳар хил турдаги шуруп ва "Бухоро Шамс Савдо" жамиятида ойнани қайта ишлаш, Жиззах вилоятида "Мингюан Силу Индустрй" қўшма корхонасида декоратив ойна ва "Мега инвест индустрй" қўшма корхонасида базалт толасидан арматура ишлаб чиқариш, Қарши вилоятида "Смес строй савдо" жамиятида қуруқ қурилиш аралашмаси ва алюминий профиллар, Навоий вилоятида "Мармар Стандарт" жамиятида мармар маҳсулотлари, Наманган вилоятида "Мехмаш" жамиятида сим ишлаб чиқариш ва "Салмон Трейд" жамиятида музлатгичлар учун сендвич панел ишлаб чиқариш, Самарқанд вилоятида “Прайм керамикс” корхонасида керамика плиткалари (кафел) ва "Интер Кристал савдо сервис" жамиятида метал қувурлар ишлаб чиқариш, Сурхондарё вилоятида "Термиз таъминот" корхонасида қамишдан ДСП ва темир-бетон маҳсулотлари ва "Суркҳон-Сандwич" жамиятида сендвич панеллар ишлаб чиқариш, Сирдарё вилоятида "Aхмаджон Исломбек Барака" жамиятида лак-бўёқ маҳсулотлари ва "Сирдарё кўприк" жамиятида асфалт ишлаб чикариш, Тошкент вилоятида "Эвробасис" жамиятида гранит ва Натионал Cерамиcс жамиятида керомагранит ишлаб чиқариш, Тошкент шаҳрида "Камол Реал Бизнес" жамиятида гипс ва гипсокартон ва "ТУРОН СТAЛ ПРОФИ" жамиятида рухланган тунука ишлаб чикариш, Хоразм вилоятида "Шовот Темир бетон" корхонасида темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари фойдаланишга топширилди.


Мазкур лойиҳаларни ишга тушиши натижасида 3,0 трлн. сўмга яқин ишлаб чиқариш қувватлари яратилди ва 25,8 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилди, бу эса ўз навбатида Давлат бюджетига қўшимча 300 млрд. сўмдан ортиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тушишини таъминлайди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech