Мамлакатимиз аҳолиси арзон нархларда сифатли цемент маҳсулоти билан таъминланади


Республикамиз цемент ишлаб чиқарувчи корхоналари (“Қизилқумцемент” AЖ ва “Бекободцемент” AЖ) цементнинг 1 тоннаси 500 минг сўмгача бўлган нархларда (430-490 минг сўм/тн сотилиш жойидан келиб чиққан ҳолда) аҳоли учун цемент маҳсулотини сотишни ташкиллаштирмоқдалар.


Ҳозирги кунда республиканинг барча йирик шахар ва туманларида аҳолига цемент маҳсулотини сотиш савдо жойлари ташкил этилмоқда.


Ушбу чора-тадбирлар республика бозорларида спекулятив тарзда нархларга аралашувга чек қўйиш мақсадида, ҳамда мамлакатимиз аҳолисини арзон нархларда сифатли цемент маҳсулоти билан таъминлашга қаратилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech