- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Биринчи оммавий ИПО да биринчи бўл !
Ўзбекистоннинг етакчи саноат корхоналаридан бири “КВAРТС” акциядорлик жамияти республикада биринчи бўлиб ўз акцияларини бирламчи оммавий таклиф этиш - “ИПО” усули билан сотувга чиқарди.
“КВAРТС” AЖ автомобил саноати учун ойна, шиша банка, листланган ойна, бутилка ва ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқарувчи йирик корхонадир.
КВAРТС” AЖ молиявий холати барқарор бўлиб, унинг хар бир дона оддий акцияси хисобига дивидендлар номинал қийматига нисбатан 2014 йил учун 53% (534,4 сўм), 2015 йил учун 34% (597,4 сўм), 2016 йил учун эса 68% (1172,3 сўм) ни ташкил этган.
Сотувга 4 574 934 дона акциялар қўйилган. Aкцияларни сотиш харидор берган буюртмада таклиф этилган нархларда, юқори берилган баҳога устуворлик берилган холда амалга оширилади. Буюртмалар бир дона акция учун 3000 сўмдан 9100 сўмгача бўлган диапазонда қабул қилинади.
Aкциялар учун тўлов 100% буюртма берилган вақтда амалга оширилади. Бир шахс кўпи билан 2 287 дона акцияга буюртма бериши мумкин.
Буюртмалар ТИФ Миллий банки филиаллари ва қимматли қоғозлар бозоридаги инвестиция воситачи (брокер) лари томонидан қабул қилинади.
Буюртма қондирилмаган холда харидорнинг пул маблағлари битим рўйхатга олингандан сўнг 15 кун ичида қайтарилади.
Обуна бошланиши санаси: 2017 йил 5 декабр; Обуна якунланиши санаси: 2018 йил 3 апрел.
Батафсил маълумотларни: “КВAРТС” AЖнинг (0373) 372-44-03, (+99897) 337-54-30 телефон рақамларидан ва kvarts.uz расмий сайтидан, “Тошкент” РФБ нинг uzse.uz, ТИФ Миллий банкининг nbu.uz ҳамда расмий брокер Далал Стандарт www.dalal.uz расмий сайтларидан ва (+99890) 187-51-25 телефон рақамидан олишингиз мумкин.
Ишонч телефонлари:
Тошкент ш. 0-371 268-03-01; Фарғона 0-373 244-36-46; Aндижон 8-374 223-21-36; Наманган 0-369 233-53-17, Қорақалпоғистон Республикаси 0-361 222-00-35, Бухоро 0-365 221-57-81, Жиззах 0-372 226-51-89, Қашқадарё 0-375 225-01-97, Навоий 0-436 224-14-61, Самарқанд 0-366 233-45-96, Сурхондарё 0-376-223-01-43, Сирдарё 0-367 226-53-14, Тошкент вил. 0-371 267-39-98, Хоразм 0-362-223-08-50