Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасининг янги талқинини ишга тушириш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожаат қилишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2018 йил 1 февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг янги талқини ишга туширилди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасининг янги ахборот тизими жисмоний ва юридик шахсларга ўз мурожаатларини Интернет тармоғидаги pm.gov.uz манзилига веб-сайт орқали давлат органларининг рахбарларига бевосита юбориш имкониятини яратиб беради.


Юқорида таъкидланганларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасининг янги талқини ишга тушириш муносабати билан "Ўзқурилишматериаллари" AЖ Бошқарув Раиси билан мурожаат қилишни ушбу порталнинг 2-қисмида топиш мумкин: pm.gov.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech