Саноатчилар Конфедерацияси ишбилармон аёллари ва тадбиркорлари (СAНКОН) томонидан қилинган тақдимот


"Ўзқурилишматериаллари" AЖ биносида Туркия давлатининг Конфедерация ишбилармон аёллари ва тадбиркорлари (СAНКОН) томонидан Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестицияларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди.


"Ўзқурилишматериаллари" жамияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвесторлар учун қулай сармоявий муҳит, шунингдек эркин иқтисодий ҳудудларда инвесторларга тақдим этиладиган қўшимча имтиёзлар шунингдек, мавжуд бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда мавжуд бўлган хом ашё базаси тўғрисида сўзлаб берди.


Ўз навбатида Турк томони, "СAНКОН" ишбилармон аёллар ва ишбилармонлар конфедерацияси Туркиянинг инвесторлари, ишбилармон аёллар ва тадбиркорлари ҳамда Яқин Шарқ минтақасини ўз ичига олган энг йирик жамоат бирлашмасидир.Конфедерацияга 1,7 мингдан ортиқ бизнес тузилмалари аъзо. Мулоқот чоғида турк томони ўз фаолияти ҳақида тақдимот ҳам қилди.


Музокаралар якунида томонлар музокараларнинг конструктивлиги ва самарадорлигини қайд этдилар.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech