- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Маҳаллий ва хорижлик тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар диққатига!
Жонажон Она Ватанимиз - Ўзбекистонда, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти томонидан, саноатнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғида, маҳаллий хом-ашёни чуқур қайта ишлаб, рақобатдош, экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва турларини кенгайтириш, энергия ва ресурсларни тежовчи илғор технологияларини, инвестицияларни соҳага кенг жалб этиш, янги лойиҳалар ташаббускорларининг ғояларини амалга ошириш, уларни давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлар ва имтиёзлар билан таништириш, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида, барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Мутасадди идоралар, шу жумладан “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти кўмагида, жорий йилнинг 28 феврал - 2 март кунлари, Тошкент шаҳридаги “Ўзекспомарказ” миллий кўргазма марказида ташкил этилган 19-Халқаро кўргазма «Қурилиш –WорлдБуилд Ташкент-2018» халқаро кўргазмасида жаҳоннинг 24 мамлакатидан 200 дан зиёд компаниялар вакиллари фаол иштирок этмоқдалар.Кўргазмага жаҳоннинг қуйидаги 24 мамлакати: Aвстрия, Озарбайжон, Беларус, Белгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Корея Республикаси, Россия, AҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Финляндия, Франция, Швеция ва Швейтсария давлатлари вакиллари ташриф буюрган.
Экспозиция 2 ва 4 павилонларда ҳамда очиқ намойишлар майдонида жойлашган.
Халқаро кўргазмада саноатнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғида фаолият юритаётган ишлаб чиқарувчилар билан бир қаторда, соҳага асбоб-ускуналар, инновацион ва замонавий техника ҳамда ноу-хау технологиялар этказиб берувчи маҳаллий ва хорижий этакчи компаниялар иштирок этаётганлиги, барча тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшигини очади.
Кўргазмага марҳамат қилинг!
Маълумот учун телефонлар: 0 371 252 20 63, 252 20 65.