"Мапеи" италян гуруҳи вакиллари билан учрашув (Италия)


2018 йил март ойининг бошида "Ўзқурилишматериаллари" AЖ биносида икки томонлама ҳамкорлик ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Италия "Мапеи" гуруҳининг вакиллари сўзга чиқдилар.


Музокаралар чоғида италиялик томон Ўзбекистон Республикасида хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай сармоявий муҳит, шунингдек, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида инвесторлар учун тақдим этилган қўшимча имтиёзлар, жумладан, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун мавжуд бўлган бой минерал ресурслар ҳақида маълумотга эга бўлди.


Ўз навбатида, Италия томони делегация раҳбари ва Стратегик режалаштириш директори, Мапеи Гроуп тўғрисида қисқача маълумотни тақдим этишди.


Маълумот учун: Мапеи гуруҳи 5 қитъада дунёнинг 33 мамлакатида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2.3 миллиард эвро ва ишлаб чиқариш қуввати кунига 25 минг тонна тайёр маҳсулотни ёки (йилига 4,5 миллион тонна) ташкил этадиган 73 та ишлаб чиқариш обектини ўз ичига олади. Маҳсулотлар ассортименти турли саноатнинг 16 та маҳсулот линиясида 5 мингдан ортиқ нарсаларни ўз ичига олади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech