- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Германия Республикаси ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича
Жорий йилнинг 14-16 май кунлари Германия-Ўзбекистон ишбилармонлари кенгаши ҳамраиси, «Кнауф Гипс КГ» компанияси ижрочи директори жаноб М.Грундке бошчилигида Германия Республикаси ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди.
Маълумки, Ўзбекистонда илғор технологияларни жалб этган ҳолда замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун қарийб 1000 та норуда фойдали қазилмалари конлари мавжуд.
Республикамиз Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда ҳорижий ҳамкорларимиз учун ҳар томонлама қулай инвестициявий муҳит яратилган бўлиб, бизда уларнинг иккала томон учун ҳам ўзаро манфаатли бўлган самарали фаолият юритишларига барча шарт-шароитлар ва кенг имкониятлар мавжуд.
Жорий йилнинг 16 май куни «Кнауф Гипс Бухоро» ҲК МЧЖ да КНAУФ-листларини (юқори сифатли гипскартон листларини) ишлаб чиқариш бўйича модернизация қилинган янги линияни ишга туширишнинг расмий маросими бўлиб ўтди.
Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги «Кнауф Гипс Бухоро» ҲК МЧЖ да гипскартон листларини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва кенгайтириш лойиҳаси тахминан икки йил давомида амалга оширилди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида ишлаб чиқариш линиясининг қуввати 30 фоизга оширилган бўлиб, энди «Кнауф Гипс Бухоро» ҲК МЧЖ томонидан йилига 32 млн. kv.m дан ортиқ ҳажмда КНAУФ-листлари ишлаб чиқарилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 16 млн. Евродан ортиқ маблағларни ташкил этди.
Кейинги босқичда «Кнауф» компанияси Ўзбекистонда гипс асосида қуруқ қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни режалаштираётган бўлиб, янги ишлаб чиқариш линияси «Кнауф Гипс Бухоро» ҲК МЧЖ жойлашган ҳудудда қурилади. Мазкур лойиҳа амалга оширилганидан сўнг қуруқ қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқариш бўйича «Кнауф» нинг ишлаб чиқариш қуввати икки баробарга оширилади.
Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистоннинг қурилиш саноатидаги инвестициявий имкониятлар ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича тақдимот ўтказилди.
Хусусан, Ўзбекистонда 300 дан ортиқ қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун
мармар, гранит, габбро;
доломит, каолин, воллостанит, кварс қуми;
базалт;
вермикулит;
бентонитли ва аргиллсимон лой, оҳак каби маҳсулотларнинг катта ҳажмдаги заҳиралари мажудлиги таъкидланди.
Республикамизда ҳом-ашё маҳсулотлари ва энергия ташувчилар таннархининг арзонлиги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун рағбатлантирувчи омил эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан ҳудудий жиҳатдан бевосита чегарадош бўлиб, барча мамлакатларни ўзаро боғлаб турувчи темирйўллар ва логистика марказлари қўшни мамлакатларга қурилиш материалларининг минимал сарф-ҳаражатлар билан ташилишига имкон яратмоқда.
Ўз навбатида, “Ўзқурилишматериаллари” AЖ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини янада ривожлантириш ва юртимизнинг гуллаб-яшнашини таъминлаш мақсадида Германиянинг бошқа ишбилармон доиралари вакилларига ҳам мамлакатимизда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида иккала томон учун ўзаро манфаатли бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этишни таклиф этади.