"Бекободцемент" акциядорлик компанияси томонидан иссиқликка чидамли маҳсулотлар етказиб бериш бўйича тендер эълон қилади


«Бекободцемент» Aкциядорлик жамияти ўтга чидамли махсулотларни етказиб беришга танлов ўтказишини эълон қилади (техник топшириқга асосан).


Танлов ўтказиладиган сана: 2018 йилнинг 20 июлидан.


Етказиб бериш шартлари: ДAП ст. Сарй-Aгач (Инкотермс 2010)


Ишлаб чиқариш муддати – аккредитив очилган муддатдан бошлаб 30 календар кун


Етказиб бериш муддати – ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида.


Етказиб беришни максимал қиймати:


№ 1 Лот. Нам услубда ишловчи №3 печни таъмирлаш ишлари учун – Ўтга чидамли магнезиал гишт – 391 500 AҚШ доллари.


№ 2 Лот. Қуруқ усулда ишлович айланма печни таъмирлаш ишлари учун – Ўтга чидамли магнезиал ғишт. – 543 040 AҚШ доллари.


Танловда хорижий корхоналари билан бир қаторда, махаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда етказиб берувчилар, шунингдек айни махсулотларни етказиб бериш бўйича тажрибага эга бўлган кичик бизнес корхоналари ҳам иштирок этишлари мумкин.


Танловда иштирок этиш учун аризалар, ҳамда танлов ҳужжатларини берилиши, таклифларни қабул қилиниши танлов комиссиясининг ишчи органи томонидан қуйидаги манзил орқали амалга оширилади: Ўзбекистон Республикаси, 100070, Тошкент шаҳри, Тафаккур кўчаси 68"A"-уй. тел/факс: +998 71 255-67-00/Э-маил: info@bekabad-cement.uz, garikjur@mail.ru


Ижрочининг телефон рақамлари: Инвестиция ва инвестиция лойихаларини амалга ошириш бўлимии бошлиғи Гарипов Руслан +99897 779-53-33.


Танловда иштирок этиш учун қатнашчилар, ўз танлов таклифларини кафолатлашлари мақсадида махсус ҳисоб рақамга 10 000 AҚШ доллари миқдорида пул ўтказмасини амалга оширишлари керак. Жумладан хорижий иштирокчилар тўловни AҚШ долларида, маҳаллий иштирокчилар эса тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютада амалга оширадилар. Депозитни ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда, иштирокчи банк томонидан тақдим этиладиган «Бид бонд» кафолат таклифидан муддатини узайтириш ёки бекор қилиш шарти билан 4 ой муддатга фойдаланиш имкониятига эга.


Танлов таклифлари тендер ҳужжатларининг талабларига мувофиқ мухрланган тарзда тақдим этилиши шарт. Танлов таклифларини қабул қилишнинг сўнгги муддати 2018 йилнинг 20 август, махаллий вақт 17:00 га қадар. Танлов ҳужжатлари пакети ўз вақтида тезкор почта орқали ёки жунатувчининг реквизитлари, мақола номи, танлов рақами кўрсатилиб мухрланган тарзда бевосита етказилиши шарт.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech