- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Ички туризмни ривожлантириш йўлида
Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш иктисодиётни юксалиши, инфратузилмаларни такомиллаштириш ва маданий аълокаларни мустахкамлаш оркали минтакалар, шахарлар ва улардаги ахолига даромад олиб келади, ижтимоий вазиятини яхшилайди. Хива, Самарканд, Бухоро, Термиз каби Ўзбекистоннинг тарихий шахарлари кадимий сивилизация манбаи сифатида эътироф килиниб, дунё маданияти ва илм –фан ривожида ката рол уйнаган, бу эса нафакат хорижий сайёхларини, балки махаллий ахолини хам кизиктиради. Мамлакатимизни баъзи худудлари маънавий ва маданий меъроси оркали тарихий ахамиятга эга, бунга Маргилон ва Кукон шахарлари кадимий жойлари мисол була олади.
2018 йилнинг 28 июл куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик байрами арафасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” га ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Кварс” акциядорлик жамиятида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб келаётган ҳамда ёш фаол ишчи-ходимларидан 40 нафари Қувасой “Кварс” акциядорлик жамияти бошқаруви ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан Фарғона вилоятининг кўҳна Марғилон, қадимий Қўқон шаҳарлари ҳамда миллий кулолчилик марказларидан бири бўлган тарихий Риштон туманига экскурсияга бориб келиш ташкиллантирилди.
Экскурсия давомида ишчи-ходимлар Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик” фабрикаси, “Эркин Воҳидов” номли ижодкорлар боғи; Қўқон шаҳридаги Маданият тарихий давлат музейи; Риштон туманида миллий кулолчилик санъати, меъморий ёдгорликлар ҳамда вилоятимиз ўтмиши ва Мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. Экскурсия ишчи-ходимларда катта таассурот қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Госкомтуризмини ички туризмни ривожлантириш, уз ходимлар учун мамлакат буйлаб турлар ташкил этиш буйича карори, иш берувчилар учун кенг имтиёзлар берди ва корхоналарда ижобий натижага эга булди.