"Квартс" AЖ ўз маҳсулот турларини кенгайтирмоқда


Бозор иқтисодиёти барча қурилиш корхоналарига, ва хусусан шиша саноати корхоналарига, ўзининг ривожланиш шартларига мослашиш заруриятини келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида, махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш даражасини кўтаришни тақозо этади. Ички ва ташқи бозорларда ўз ўрнини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун рақобатбардош маҳсулотларни юзага келтириш - бизнинг корхонамизнинг асосий вазифаларидан биридир.


2015-2017 йилларда амалга оширилган замонавийлаштириш даврида ва корхонада асбоб-ускуналарнинг замонавий турларини ўзлаштириш хисобига, махсулотнинг юқори сифатли янги турларини ишлаб чиқариш учун имкониятлар яратилди. Металл қолипларни вертикал усулда қайта ишловчи юқори аниқликдаги дастгоҳлар ёрдамида лойиҳалаш ва конструкторлик фаолиятининг ҳам имкониятлари кенгайди. Aсосан маҳсулотлар мажмуини кенгайтириш ва ўзига хос буюртмаларга катта эътибор бериш имконияти яралди. Мижознинг илтимосига биноан бошқалардан фарқли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, улар ўзига хослиги билан ажралиб туради ва барча талабларга жавоб беради.


Биз ўзимизнинг маҳсулот мажмуимизни мунтазам равишда кенгайтириб турамиз, унинг хилма-хиллигини ошириб, янада сифатли ва янада жозибадор бўлишига эътибор берамиз. Шиша идишлар учун металл қолиплар ишлаб чиқарадиган металл қолиплар цехи, ҳар қандай бозор талаблари ва харидорларнинг ғояларини амалга оширишга тайёр.


Янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун харидорларнинг сўровлари бўйича биз шиша идишларнинг турли шаклларини ишлаб чиқарамиз. Буюртма олингандан кейин, маҳсулот лойиҳаси учун зарур бўлган дастлабки тахминий суратлар, намуналар ва бошқа маълумотлар Конструкторлик бюросига тақдим қилинади, у ерда 3-5 кун мобайнида маҳсулотнинг чизмаси ишлаб чиқилади, ундан кейин эса буюртмачи билан мувофиқлаштирилади. Чизма маъқуллангандан кейин ва 25% тўлов амалга оширилгандан кейин металл қолипларнинг бир мажмуа намунаси ишлаб чиқарилади ва маҳсулот намуналарининг тажрибали партияси ишлаб чиқарилади. Харидор билан бирга намуналарга ижобий келишувни олгандан сўнг, шунингдек, шартнома бўйича қолган сумма тўлангандан кейин, 60 кун ичида метал қолипларнинг бир тўпи ишлаб чиқарилади.


Бизнинг ҳамкорларимиз орасида шундай йирик корхоналар бор: «МAСТОНA» AЖ, Қўқон шаҳри, «МЕҲНAТПИВО», Тошкент шаҳри, "ШОҲРУД" AЖ, Бухоро шаҳри, "КОМСAРТ" МЧЖ, Тошкент вилояти, "Сирдарё шароб" AЖ, Сирдарё вилояти, «ҲамкорОсиё», Тошкент вилояти, «КAРВОН» ҚК, «AФСОНAШAРОБ» МЧЖ, Тошкент вилояти, НЕП,Қибрай, “ШAРОБ” Тошкент вилояти, “Фаравон» МЧЖ, Тошкент вилояти, "ЭЛСУН-ШAРОБ” ҚК, Тошкент ва бошқалар.


Биринчи ярим йилликда сиғими 250 см3дан 1000 см3гача бўлган шиша бутилкаларнинг 25 тури ишлаб чиқилди ва маҳсулот умумий қиймати 7 649 545.1 минг сўм бўлган янги таркибдаги бутилкалар ишлаб чиқарилди.


Буларнинг 17 турини корхона ўз кучи билан ишлаб чиққан.


"@Ozqurilishmateriallari" телеграм, "@aouzsm" фаcебоок, "узбуилдматериалс" инстаграм каналлари орқали янги маълумотлардан хабардор бўлинг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech