Истиқболли лойиҳалар янги босқичга олиб чиқади


Мамлакатимиз Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида санаот корхоналаримизда катта муваффақиятли одимлар амалга оширилмоқда. Aйни пайтда 112 та корхонани ўз таркибида жамлаган «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятида рақобатдош, экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги турдаги сифатли қурилиш материалларига бўлган ички ва ташқи эҳтиёжни қондиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Талаб мана шу оддий қоида асосида олиб борилса, маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда кенг имкониятлар эшиги очилади.


Тошкент вилоятининг Aнгрен шаҳридаги «Aнгрен» эркин иқтисодий ҳудудида «Греат Уол Керамикс» қўшма корхонасида умумий қиймати 22 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичида 18 миллион 600 минг доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши натижасида жорий йилнинг октябр ойидан бошлаб, йилига 3,5 миллион квадрат метр керамик плиткалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 47 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳанинг иккинчи босқичида эса йилига 200 минг дона санфаянс ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.


Aҳамиятли жиҳати шундаки, корхонага Хитой Халқ Республикасининг энг илғор ускуналари ўрнатилган. Aйни кунда асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ва ишга тушириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Шу йилнинг декабр ойидан корхонада замонавий ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.


Ҳукуматимиз томонидан яратилаётган мана шундай қулайликлар туфайли «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти янги-янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга эътибор қаратмоқда.


«Aнгрен» эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган «Люкс гранит» масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. Унда умумий қиймати 37,5 миллион доллар (4,4 млн. доллар хорижий инвестициялар ва кредитлар, 33,1 млн. доллар тижорат банклари кредитлари) ўзлаштирилиши эвазига йилига 2 миллион 700 минг квадрат метр экспортбоп керамогранит ишлаб чиқарилади.


Корхонада Италиянинг «Сити Б&Т Гроуп» компанияси ускуналари ўрнатилди. Корхона жорий йилнинг центябр ойидан маҳсулот ишлаб чиқара бошлайди. 50 нафар маҳаллий аҳоли янги иш ўрнига эга бўлади.


Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги «Пергамент куалити эксклюзив» масъулияти чекланган жамиятида Германия технологияси бўйича йилига 2 миллион 640 минг рулон сифатли ва замонавий гулқоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Жорий йилда муваффақиятли фойдаланишга топширилган мазкур лойиҳа асосида 9,5 миллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштирилиши натижасида 116 нафар маҳаллий ёшлар иш ўрнига эга бўлиш имконияти яратилди.


«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарда амалга оширилаётган бу каби истиқболли лойиҳалар юртимиз қурилиш материаллари саноатини янги босқичга олиб чиқади.


“Жамият” ижтимоий-иқтисодий газетаси мухбири Маъмуржон Қиёмов


"@Ozqurilishmateriallari" телеграм, "@aouzsm" фаcебоок, "узбуилдматериалс" инстаграм каналлари орқали янги маълумотлардан хабардор бўлинг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech