Боёвутда ғишт заводи ишга туширилди


Сирдарё вилояти Боёвут туманида пишиқ ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Боёвут бунёдкор” хусусий корхонаси фаолият бошлади.


Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эʼтибор қаратилмоқда. Бу ҳудудларнинг нафақат иқтисодий ўсиши, балки жойларда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.


– Тижорат банкидан олинган 8 миллиард сўмлик кредит маблағи ҳисобига хориждан пишиқ ғишт ишлаб чиқарадиган замонавий ускуналар келтириб ўрнатдик, – дейди корхона раҳбари ЖониқулМусурмонов. – Кунига 80-90 мингта пишиқ ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга завод ишга туширилиши билан 150 кишининг доимий бандлигитаъминланди.


Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нафақат Сирдарё, шунингдек,Тошкент ва Жиззах вилоятларига ҳам етказиб берилади.


A.Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат) ЎзA


"@Ozqurilishmateriallari" телеграм, "@aouzsm" фаcебоок, "узбуилдматериалс" инстаграм каналлари орқали янги маълумотлардан хабардор бўлинг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech