«Кварц» AЖ ишчи-ходимлари учун Aндижон шаҳрига экскурсия ташкил этди


2018 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик байрами арафасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” га ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Квартс” акциядорлик жамиятида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб келаётган ҳамда ёш фаол ишчи-ходимларидан 44 нафари Қувасой “Квартс” акциядорлик жамияти бошқаруви ҳамда Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан кўҳна Aндижон шаҳрига бориб келиш ташкилланди.


Экскурсия давомида ишчи-ходимлар Aнжижон шаҳридаги “Муҳаммад Юсуф” номли ҳиёбонни зиёрат қилиб Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг Aндижон шаҳар тарихи ва маданияти Давлат музейига ташриф буюриб, вилоятнинг табиати, археологик топилмалар, миллий қадриятларимизни акс эттирувчи экспонатлар ва ҳайвонот олами ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.


Экскурсия давомида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг уй музейида бўлиб, Бобурийлар сулоласининг тарихи ва маданияти, тарихий асарлари билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга Aлишер Навоий номидаги Маданият ва истироҳат боғи ва “Боғи шамол” дам олиш масканларида бўлдилар.


Экскурсия ишчи-ходимларда катта таассурот қолдирди.


"@Ozqurilishmateriallari" телеграм, "@aouzsm" фаcебоок, "узбуилдматериалс" инстаграм каналлари орқали янги маълумотлардан хабардор бўлинг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech