- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Aндижонда сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда
Aндижондаги “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш комбинати” масʼулияти чекланган жамияти ўз саноат маҳсулотлари билан вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Бу ерда кўп қаватли уйлар ва саноат корхоналари учун темир-бетон конструкциялар, йўлакларни чегараловчи бетонли ҳошия ва тўсиқлар, брусчатка каби 30 дан ортиқ турдаги маҳсулот тайёрланади. Маҳсулот сифати махсус механизм ва пресслар ёрдамида лаборатория текширувидан ўтказилгач, қурилиш майдонларига пешма-пеш етказиб берилмоқда.
Корхонанинг товар айланмаси йилдан йилга ортиб, олинган фойда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техника воситаларини янгилаш, ходимларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга йўналтирилмоқда. Хусусан, даромад ҳисобидан замонавий ағдарма машиналар, конусли қурилмалар, кўтарма кран ва ўнлаб бетон ташувчи транспорт воситалари харид қилинди. Шу кунларда Россиядан қўшимча техника ва ускуналар келтирилиши кутилмоқда.
Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзA
"@Ozqurilishmateriallari" телеграм, "@aouzsm" фаcебоок, "узбуилдматериалс" инстаграм каналлари орқали янги маълумотлардан хабардор бўлинг.