- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- “Ўзқурилишматериаллари” Aкциядорлик жамиятида семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 14 сентябр куни Aлоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция ҳамда “Ўзқурилишматериаллари” Aкциядорлик жамияти ходимлари иштирокида “Aхборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид меъёрий ҳужжатлар” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Инспекция ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари хусусида маърузалар қилинди.
Хусусан, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги “Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 15 центябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Семинар якунида Жамият мутахассисларини қизиқтирган саволларига Инспекция ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.
"@Ozqurilishmateriallari" телеграм, "@aouzsm" фаcебоок, "узбуилдматериалс" инстаграм каналлари орқали янги маълумотлардан хабардор бўлинг.