- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Франциянинг "Фивес" компанияси Ўзбекистонда авто ойналари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Франсиянинг "Фивес" компанияси "Ўзқурилишматериаллари" билан биргаликда Ўзбекистонда автомобил ойналари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Podrobno.uz.
"Гуруҳимиз оғир техника ва муҳандислик, ишлаб чиқариш ускуналари бўйича лойиҳаларда ихтисослашган бўлиб, сўнгги икки йил давомида биз Ўзбекистондан ҳамкорларимиз билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйдик, масалан, биз Ўзбекистонда келгусида жаҳон бозорига экспорт қилинадиган юқори сифатли шиша маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил қилмоқдамиз" , - дейди "Фивес" компанияси директорларидан бири Жеан-Марие Cарофф.
"Фивес Гроуп" – саноат муҳандислик гуруҳи бундан 200 йил олдин ташкил этилган бўлиб, лойиҳалаш ва металлургия, космик, алюминий, автомобилсозлик, логистика, шиша, цемент, энергетика саноати соҳасидаги энг йирик халқаро компаниялар учун технологик ускуналар етқазиб бериш, ҳамда минерал хом ашёни қайта ишлаш билан фаолиятини олиб борадиган йирик компания ҳисобланади.
ФИВЕ филиаллари ва ваколатхоналари дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида жойлашган бўлиб, уларнинг умумий ишчилар сони эса 8000 кишидан ошади.
"@Ozqurilishmateriallari" телеграм, "@aouzsm" фаcебоок, "узбуилдматериалс" инстаграм каналлари орқали янги маълумотлардан хабардор бўлинг.