ХI Россия Очиқ жанг санъатлари мусобақалари ўтказилди


2018 йил 20-30 центябр кунлари Краснодар ўлкасининг Aнапа шаҳрида ва 4-8 октябр кунлари Сочи шаҳрида ХИ Россия очиқ жанг санъатлари мусобақалари ўтказилди. Ушбу катталар мусобақаларида 20 мамлакатдан ва Россиянинг 40 га яқин минтақасидан 900 га яқин спортчи иштирок этди. “Россия жанг санъатлари уюшмаси” умумроссия жамоат бирлашмалари иттифоқи ва Ўзбекистон республикаси Фарғона вилоятининг “Ҳартомонлама жанг” федерацияси таклифига биноан “Кварс” AЖ раҳбарияти ўз ходимлари: автомобил механиги Музаффар Тўхтасиновни, хавфсизлик хизматининг бригадири Рустам Aбдураимовни ва қўл жанги бўйича тренер Ойбек Нурматовни ушбу мусобақада иштирок этиш учун жўнатди. Ушбу ўйинлар ўрганувчи спортсменларга ўзларининг кучини синовдан ўтказиш ва улар орасида энг истиқболли спортсменларни аниқлаш имконини беради, шунингдек бу жараёнда умумроссия ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун терма жамоалар шаклланиб, тайёргарликни давом эттириш имконига эга бўлишади.


Жанг санъатлари очиқ умумроссия ўйинлари оммавий спортни ривожлантириш, мамлакатимизда соғлом ва ижтимоий жиҳатдан фаол авлодни вояга етказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, жанг санъатлари биринчи очиқ умумроссия ўйинлари 2008 йилда бўлиб ўтган эди.


Ҳар томонлама жанг бўйича мусобақалар курашнинг ушбу тури турли йўналишларида ўтказилди. Жорий йилда Россия спорт вазирлигида аккредитациядан ўтган 22 спорт тури Ўйинларда ўз ўрнини топди, булар қуйидагича: киокусинкай, ВБЕ (Виет во дао), таеквондо (ИТФ), спорт кураши (грепплинг), тай бокси, кикбоксинг, ВБЕ (сито-рю), ВБЕ (сетокан), кендо, капоейра, ушу, айкидо, сумо, жиу-житсу, қўл жанги, таеквондо (ГТФ), самбо, белбоғли кураш, ҳар қандай усулли карате, мас-рестлинг, армия қўл жанги, комплекс якка кураш. Aнапа шаҳрида 20-25 центябр кунлари спортчиларимиз қўл жанги ва кикбоксинг мусобақаларида иштирок этишди.


Мусобақа натижаларига кўра, вазни 94 кггача бўлган Ойбек Нурматов курашнинг ҳар иккала турида 1-ўринни, Музаффар Тўхтасинов ва Рустам Aбдураимов ўз вазн тоифаларида кикбоксинг бўйича 1-ўринни ва қўл жанги бўйича 2-ўринларни қўлга киритишди.


Кейинчалик, 28 -30 центябр кунлари пляж спортлари ўтказилди. Бизнинг спортчиларимиз грепплинг ва комплекс яккакураш мусобақаларида иштирок этишди. Бунда жами 160 нафарга яқин спортчи иштирок етди.


Танлов натижаларига кўра, Ойбек Нурматов 1-ўринни, Музаффар Тўхтасинов ва Рустам Aбдураимов ўз вазн тоифаларида иккала кураш тури бўйича 2-ўринни эгаллади. 4 октябрдан 8 октябрга қадар Сочи шаҳрида Евроосиё “УНИФИЕДЕУРAСИAНCУП – ОЛЙМПИCСОЧИ” -2018 евроосиё кубоги учун курашнинг универсал тури бўйича мусобақалар ўтказилди. Уларда 800 га яқин спортчи иштирок этди.


Танлов натижаларига кўра, бизнинг спортчиларимиз Ойбек Нурматов кикбоксинг ва қўл жанги бўйича 1-ўринни эгаллади, Музаффар Тўхтасинов ва Рустам Aбдураимов ўз вазн тоифаларида кикбоксинг бўйича 1-ўринни ва қўл жанги бўйича 2-ўринни қўлга киритишди.


Мусобақалар натижаларига кўра бизнинг спортчиларимиз Евроосиёнинг универсал кураш бўйича кубоги, кумуш ва олтин медалларни қўлга киритишди ва шу йилнинг 30 октябр – 4 ноябр кунлари Россияда бўлиб ўтадиган ИТAЛИ “УНИФИЕДWОРЛДЧAМПИОНШИПС ” жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун лицензия олишди.


“Кварс” AЖнинг бутун меҳнат жамоаси номидан бизнинг болаларимизни ушбу мусобақаларда ғалаба қозонганликлари билан табриклаймиз, уларга мустаҳкам соғлик ва келасида катта спорт ютуқларини қўлга киритишларини тилаймиз!


"@Ozqurilishmateriallari" телеграм, "@aouzsm" фаcебоок, "узбуилдматериалс" инстаграм каналлари орқали янги маълумотлардан хабардор бўлинг.




Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech