- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- "ЭУРОCЕМЕНТ" компанияси Марказий Осиёдаги йирик цемент заводи учун асос яратди
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигида яна бир қўшма корхона ташкил этиладиган бўлди. эрининг бош бўғини бўлиб, лойиҳа доирасидаги иккинчи корхона ҳисобланади. Биринчи корхона ўтга чидамли ғишт ишлаб чиқариш мажмуаси ўтган йили барпо этилган.
Цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхонага тамал тоши қўйилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда Россиянинг “Евроцемент груп“ холдинг компанияси, “Ўзқурилишматериаллари“ акциядорлик жамияти масъуллари, соҳа мутахассислари, қурувчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида юртимиз сўнгги йилларда улкан қурилиш-бунёдкорлик майдонига айланиб бораётгани, янги корхона маҳсулотлари эса ички бозорнинг сифатли қурилиш маҳсулотларига бўлган талабини қондиришга хизмат қилиши таъкидланди. Шунингдек, россиялик мутахассислар томонидан мазкур корхона Марказий Осиё минтақасида энг йирик, шу билан бирга, замонавий, хусусан, ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган, энергия тежовчи ва атроф-муҳитга салбий таъсири камлиги билан ягона бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.
Россиянинг “Евроцемент груп“ холдинг компанияси ва “Ўзқурилишматериаллари“ акциядорлик жамияти ҳамкорлигидаги мазкур лойиҳага 160 миллион доллардан ортиқ инвестиция киритилиши режалаштирилган. Бу йилига 3 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқариш имконини яратади. Мажмуа 20 ойга етмасдан фойдаланишга топширилади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа “Оҳангаронцемент“ AЖ ишлаб чиқариш майдонида россиялик ишбилармонлар томонидан ташкил этилаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластерининг бош бўғини бўлиб, лойиҳа доирасидаги иккинчи корхона ҳисобланади. Биринчи корхона ўтга чидамли ғишт ишлаб чиқариш мажмуаси ўтган йили барпо этилган.
"@Ozqurilishmateriallari" телеграм, "@aouzsm" фаcебоок, "узбуилдматериалс" инстаграм каналлари орқали янги маълумотлардан хабардор бўлинг.