- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Италиянинг ИМЕР ГРОУП компанияси “Оҳангаронцемент” қурилиш материаллари кластери доирасида темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий қилади
Италиянинг ИМЕР ГРОУП компанияси “Оҳангаронцемент” қурилиш материаллари кластери доирасида темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий қилади
Тегишли битим Оҳангаронда “ЭВРОЦЕМЕНТ груп” таркибига кирувчи “ОҲAНГAРОНЦЕМЕНТ” ва ИМЕР ГРОУПнинг Ўзбекистондаги шўба корхонаси “НИҲОЛ ИМПЕКС” ўртасида тузилди. Ҳужжатни “ОҲAНГAРОНЦЕМЕНТ” бош директори Геннадий Куликов ва «НИҲОЛ ИМПЕКС» директори Қобилхўжа Иқболовлар имзоладилар.
Уй-жой ва инфратузилмаларнинг қурилиши учун юқори маркали бетон ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2019-йилга режалаштирилган. Чиқариладиган маҳсулотнинг сифати юқори технология ва инновациялар қўлланилиши туфайли Ўзбекистондаги биноларнинг сейсмик талабларига, ишлаб чиқариш хавфсизлиги ва экологик хавфсизлик стандартларига жавоб беради. Шу сабабли, Холдинг ҳамкор сифатида дунёдаги қурилиш техникаси ва бетон аралаштириш ускуналари ишлаб чиқариш бўйича энг йирик компаниялардан бири – Италиянинг ИМЕР ГРОУПини танлади.
Битимни имзолаш маросимида “ЭВРОЦЕМЕНТ груп” Холдинги Президенти Михаил Скороход, ИМЕР ГРОУП вице-президенти, ижрочи директори Массимо Грассо, ИМЕР ГРОУПнинг Шарқий Европа ва Осиё мамлакатлари бўйича ваколатхонаси бош директори Евгений Ли қатнашдилар.
Янги бетон ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш линияси “ОҲAНГAРОНЦЕМЕНТ” майдонида “ЭВРОЦЕМЕНТ груп” Холдинги томонидан яратилаётган “Қурилиш материаллари кластери” катта лойиҳасининг бир қисмидир. Кластерга киритилаётган инвестицияларнинг умумий қиймати 200 млн AҚШ долларини ташкил қилади. Бугунда цемент ва металлургия саноати учун ўтга чидамли ғишт ишлаб чиқарувчи линия аллақачон йўлга қўйилган, 17-октябр, яъни Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида йиллик қуввати 3 млн тонна цементга тенг янги завод пойига тамал тоши қўйилди. Бундан ташқари, кластерда Ўзбекистон ва экспорт учун минерал момиқ маҳсулотлари ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш линиялари барпо этилади.
"@Ozqurilishmateriallari" телеграм, "@aouzsm" фаcебоок, "узбуилдматериалс" инстаграм каналлари орқали янги маълумотлардан хабардор бўлинг.