Каттақўрғонда цемент ишлаб чиқарилади


Қиймати 420 миллион AҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа амалга оширилиши билан бу ерда йилига 2,4 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш имконияти яратилади.


– Дастлаб ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ушбу лойиҳани атрофлича муҳокама қилдик, маҳсулот ишлаб чиқариш учун хомашё захираси ва бошқа имкониятларни ўргандик, – дейди “ГAНСУ ҲЕНГЯ CЕМЕНТ Cо ЛТД” компанияси бош директори Чжай Ванмин. – Натижа биз кутгандан ҳам аъло даражада бўлди ва мазкур истиқболли лойиҳа учун инвестиция киритишга қарор қилдик. Завод икки томон учун ҳам манфаатли бўлишига ишонаман.


Лойиҳани икки босқичда амалга ошириш режалаштирилган. 2018-2020 йилларда амалга ошириладиган биринчи босқичда 220 миллион AҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобига йилига 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга дастлабки блок ишга туширилади. 300 киши доимий иш билан таъминланади.


Иккинчи босқич 2020-2023 йилларда амалга оширилади ва яна 100 та янги иш ўрни яратилади. Заводда М-400, М-500 (оқ ва кулранг), М-600 маркали цемент ишлаб чиқарилади.


Янги корхона пойдеворини қўйиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этди.


"@Ozqurilishmateriallari" телеграм, "@aouzsm" фаcебоок, "узбуилдматериалс" инстаграм каналлари орқали янги маълумотлардан хабардор бўлинг.



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech