Матбуот анжумани бўлиб ўтди


2018 йил 30 ноябр куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзқурилишматериаллари” жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”! деган эзгу ғояси асосида, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятининг ички бозорда қурилиш материаллари нархининг ошиб кетишининг олдини олиш ва уларни арзонлаштириш борасида белгиланган чора-тадбирлар, Республикада рақобатдош ва экспортбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳалар, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича мавжуд имкониятлар мавзуларида Матбуот анжумани ўтказилди.


Унда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти, ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари, жамият таркибига кирувчи йирик завод ва корхоналар масъул ходимлари, хорижий инвесторлар ва уларнинг вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.


Тадбирда, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан давлатимиз раҳбарининг аҳолини сифатли қурилиш материллари билан таъминлаш, тармоқ корхоналарини модернизациялаш орқали, импорт ҳажмини камайтириб, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали янги иш ўринларини яратиш, пировардида ички бозорда қурилиш материаллари нархининг ошиб кетишининг олдини олиш ва уларни арзонлаштириш борасида берилган топшириқлар ижроси соҳа ривожида муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.


Унда Жамият томонидан ички бозорда қурилиш материаллари нархининг ошиб кетишининг олдини олиш ва уларни арзонлаштириш борасида белгиланган чора-тадбирлар натижасида ўтган даврда аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, кутилган натижалар қайд этилганлиги айтиб ўтилди.


Жумладан, жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган 1 тонна цементнинг ўртача биржа нархи шу йил январ ойидагидан (568,4 минг сўм) 26,2 фоизга пасайиб 476,2 минг сўмни, 1 кв метр қурилиш ойнасининг нархи (34,4 минг сўм) 29,9 фоизга пасайиб 24,1 минг сўмни, 1 дона шифернинг нархи (34,3 минг сўм) 5,0 фоизга пасайиб 32,9 минг сўмни ташкил этган.


Шунингдек, республикада рақобатдош ва экспортбоп қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳалар, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича мавжуд имкониятларга тўхталиб ўтилиб, жамият тизимида бу борада маҳаллий ҳокимликлар, бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ мақсадлар белгилаб олинганлиги таъкидланди.


Жорий йилда жамият таркибидаги корхоналар томонидан жами 4 триллион 600 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ўсиш суръатини 2017 йилга нисбатан 104 фоизга етказиш режалаштирилган. Белгиланган режа бўйича ўтган 9 ойда жами 3 триллион 510 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 102,2 фоизга етказилган. Шунингдек, бу даврда 288 миллиард сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиши эвазига ўсиш 109,8 фоизга таъминлангани янада эътиборга лойиқ.


Жорий йилнинг 9 ойида 5753,9 минг тонна цемент, 9,3 миллион квадрат метр қурилиш ойнаси, 66,5 минг тонна қуруқ қурилиш қоришмалари, 64,8 минг тонна қурилиш гипси, 25,2 минг тонна оҳак, 37,0 миллион дона деворбоп материаллар, 5,4 миллион дона шифер, 58,9 минг дона сантехкерамика маҳсулотлари каби сифатли ва арзон маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган. Ушбу даврда қиймати 2346,0 миллиард сўмлик 231 та янги лойиҳа ишга туширилган. Натижада 4857 та иш ўринлари ташкил этилган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги “2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, жамият томонидан 2018-2019 йилларда жами лойиҳалар қиймати 1 миллиард 165 миллион долларга тенг (2018 йилда 227 миллион доллар, 2019 йилда 566,4 миллион доллар ва истиқболли лойиҳалар бўйича – 470 миллион доллар) 16 та инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши белгиланган.


Бугунги кунда инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш бўйича аниқ муддат ва масъулларни белгилаган ҳолда “Йўл хариталари” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Бундан ташқари, ҳар бир лойиҳа бўйича тармоқ жадваллари тасдиқланган.


Инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида объэктларнинг лойиҳа ҳужжатлари, техник-иқтисодий асослари ҳисоб-китоблари ва смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.


2018 йилнинг 9 ойи якуни билан жами 53,2 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, белгиланган режа 132,2 фоизга бажарилган.


Йил якунига қадар умумий қиймати 128,7 миллион доллар бўлган 6 лойиҳа ишга туширилиши таъминланади. Натижада, Сурхондарё вилоятида жами 160 минг квадрат метр табиий тошни қайта ишлаш орқали габбро ва гранит плиталар ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди, шунингдек, Жиззах вилоятида йилига 2,5 минг тонна базалт арматураси, Тошкент вилоятининг “Aнгрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида йилига 3,5 миллион квадрат метр керамик плитка ва 180 минг тонна металл арматура ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.


2019 йилда 8 лойиҳа, жумладан, Фарғона вилоятидаги “Кварс” акциядорлик жамияти базасида йилига 20 миллион квадрат метр қурилиш ойнаси, Сурхондарё вилоятида йилига 150 минг куб метр қамишдан ДСП, Самарқанд, Aндижон ва Тошкент вилоятларида янги цемент заводлари ҳамда Навоий вилоятидаги “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятининг иккинчи технологик линиясини модернизация қилиш ҳисобига клинкер ишлаб чиқариш қувватини 400 минг тоннага кўпайтириш каби йирик лойиҳалар амалга оширилади.


Мамлакатимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 2018-2019 йилларда 26,2 триллион сўмлик 712 та, шу жумладан, 2018 йилда 927,4 миллион долларлик 549 қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади. 2018 йил 1 центябр ҳолатига 549 та лойиҳа бўйича 4 триллион 232 миллиард сўмлик маблағ ўзлаштирилди.


Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида “Титан цемент” масъулияти чекланган жамиятида 200 минг тонна цемент ишлаб чиқариш учун 37,5 миллион доллар, Сурхондарё вилоятида “Сурхон цемент инвест” хорижий корхонасида 360 минг тонна цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 46,7 миллион доллар, Навоий вилоятида “Зарафшон ойна” масъулияти чекланган жамиятида йилига 10 миллион квадрат метр қурилиш ойнаси ва 250 миллион дона шиша идишлар ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 97 миллион евро, Хоразм вилоятида “Ню бест стайл” масъулияти чекланган жамиятида 2,1 миллион ўрам гулқоғоз ва 1 миллион қути гулқоғоз елими ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 5,7 миллион доллар, Тошкент вилояти “Aнгрен” эркин иқтисодий зонасида “Греат Wалл Cерамиc” қўшма корхонасида йилига 3,5 миллион квадрат метр керамик плиткалар ва 200 минг дона санитар керамикаси ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 24,3 миллион доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилмоқда.


Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида “Олмалиқ кон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти томонидан 212,8 миллион долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши ҳисобига Шеробод цемент заводи қурилиб, йилига 1,5 миллион тонна цемент ва Тошкент шаҳрида “Пергамент кволити эксклюзив” масъулияти чекланган жамиятида 9,5 миллион доллар инвестиция ҳисобига 2,5 миллион рулон гулқоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.


Шунингдек, “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида “Мингюан силу индустрй” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасида йилига 24 миллион квадрат метр ойна маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 110 миллион доллар ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 56,1 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. 2017 йилда лойиҳанинг биринчи босқичида 29 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, йилига четдан импорт қилинаётган 4 миллион квадрат метр безакли ойна ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 210 та янги иш ўрни яратилди.


Бугунги кунда мамлакатимизда мавжуд қамиш ва ғўзапоя асосида ДСП ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида йилига 30 минг куб метр ДСП ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилган бўлса, 2018-2019 йилларда Сирдарё ва Навоий вилоятларида яна 50 минг куб метрдан, Сурхондарё вилоятида 150 минг куб метр, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида жами 50 минг куб метр ДСП тўлиқ маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.


Aйниқса, тадбирда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти таркибидаги “Жиззах стоун&куолити” МЧЖ қўшма корхона таъсисчиси, Италиялик инвестор Живанни Петричиолли ҳамда Италиялик қурувчи-дизайнер Леонардо Ноззанинг иштирок этганлиги ҳамда Ўзбекистонда хорижлик инвесторларга яратилган имтиёз ва устуворликлар ҳамда республикамиз саноатининг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоғидаги мавжуд имкониятлар ҳамда жамият томонидан хорижлик инвесторларга кўрсатилаётган амалий кўмаклар тўғрисидаги самимий фикрлари ҳамда журналистларнинг барча саволларига батафсил жавоблари, тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech