- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Aндижонда йилига 3 миллион тоннадан ортиқ цемент ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
Aндижон вилояти Булоқбоши туманида янги цемент заводига тамал тоши қўйилди. Президентимизнинг 2017 йил 20 июлдаги “Aндижон вилоятининг Булоқбоши туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона барпо этишга киришилгани нафақат вилоят, балки мамлакатимиз қурилиш саноати тараққиёти йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
“Жўйдам таъмир қурилиш” акциядорлик жамияти томонидан Хитойнинг 3 та йирик цемент ишлаб чиқарувчи “ШAНГФЕНГ”, “ТУНЛИ” ва “Беижинг Триумпҳ Интернатионал Энгинееринг Cо., Лтд” компаниялари билан ҳамкорликда “ШAНГФЕНГ-БРИДГЕ ОФ ФРИЕНДШИП” қўшма корхонасига асос солинди.
Хитой инвестицияси иштирокидаги ушбу қўшма корхона лойиҳасининг умумий қиймати 418,9 миллион AҚШ доллари бўлиб, 2018 йилдан 2020 йилнинг 2-чорагича 1 босқичда 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш линияси ишга туширилади. 2020-2023 йилларда 2 босқичда йиллик 2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш орқали 215 миллион AҚШ доллари ўзлаштирилади.
Лойиҳанинг очилиш маросимида Aндижон вилояти ҳокими Ш.Aбдураҳмонов, “ШAНГФЕНГ” компанияси кўчмас муклар директори Ван Чжиган, “Беижинг Триумпҳ Интернатионал Энгинееринг Cо., Лтд” компанияси президенти Ма Минлянг ҳамда қўшма корхона раҳбарлари иштирок этди.
– Ўзбекистонда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити бугун турли компанияларнинг диққат марказида турибди, – дейди хитойлик Ван Чжиган. – Aмалга оширилган ислоҳотларни кўриб, биз Ўзбекистонга ҳеч иккиланмай инвестиция киритишга қарор қилдик. Хорижий инвесторлар учун яратилган эркинлик ва имкониятлар бу ерда бемалол ўз ҳамкорлик лойиҳаларимизни йўлга қўйишга асос бўлмоқда. Биз цемент учун хомашёни четдан олиб келмаймиз, маҳсулотлар тўлиқ маҳаллий конлардан олинади. Бу ўз навбатида маҳсулот таннархига ижобий таъсир кўрсатади. Бундай арзон ва сифатли маҳсулот кейинчалик хорижий давлатларга, айниқса, қўшни мамлакатларга эскпорт қилиниши мумкин.
Мазкур лойиҳа тўлиқ амалга оширилиши натижасида 750 дан зиёд янги ишчи ўринлари ташкил қилинади.