Инновацион ишланмалар кўрик-танловида “Кварс” AЖ ходимлари ғолиб бўлдилар


2018 йил -“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан, шунингдек Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 5 май кунги “Фаол тадбиркорлик инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-3697-сонли ва 2018 йил 7 май кунги ПК-3698-сонли “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш максадида Қувасой шаҳар ҳокимлиги томонидан 2018 йил 17 ноябр куни ташкилланган “Энг яхши инновацион ғоя” кўрик танлови шаҳар босқичи Қувасой шаҳар Санъат ва мусиқа мактабида бўлиб ўтди.


“Энг яхши инновацион ғоя” кўрик танловида саноат, таълим, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳалари бўйича жами 3 та йўналишда ўтказилди. Ташкил этилган кўрик танловда тадқиқотчилар, педагог ходимлар, ўқувчилар, саноат корхоналари ёш мутахассислари илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган инновацион ишланмалари билан иштирок этдилар. Инновацион гоялар ва ишланмаларни хаётга татбик этиш мақсадида ташкил этилган кўрик танловда Фарғона Политехника институти профессори инновация маркази рахбари С.Эргашев катнашди. Кўрик танлов шаҳар босқичида саноат соҳаси бўйича “КВAРС” AЖ қатнашувчилари Ш.Юлдашев ва Л.Хусанов, таълим соҳаси бўйича педагог 29-мактаб ўқитувчиси З.Юсупова, мактаб ва коллежлар ўртасида макатб ўқувчиси О.Aхмаджонов, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси бўйича тадбиркор Ф.Шокировлар “Энг яхши инновацион ғоя” кўрик танловининг 1-даражали дипломи ҳамда қиммат баҳо совғалар билан тақдирланиб, шу билан бирга Д.Мирзахайдаров, A.Aбдурахмонов, К.Солиевлар 2-3 даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Кўрик танловда шаҳардаги таълим муассасалари педагог ходимлари ва ёш мутахассислар, инновацияга қизиқиш билдирган ёшлар, саноат корхоналари мутахассислари, шаҳардаги- корхона, ташкилот, муассаса ҳодимлари иштирокчи сифатида иштирок этдилар.


Кўрик танлов давомида профессор ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар билан савол-жавоблар ўтказилиб улардан интервюлар олинди шу билан бирга Кўрик танлов якунида тадқиқотчиларнинг ишланмалари бўйича кўргазмалар ташкил этилиб танлов якунланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech