- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- «Квац» AЖ «Шиша ва замонавий технологиялар – ХХI» халқаро форумида қатнашди
Жорий йилнинг 10-14-декабр кунлари Россия федерацияси Москва халқаро саноат академиясида бўлиб ўтган “Шиша ва замонавий технологиялар – ХХI ” халқаро форумида 15 мамлакатлардан келган делегатлар ва 100 дан ортиқ корхона вакиллари қаторида “Кварс” AЖ ишлаб чиқариш бўйича директори С.Турсунбоев ва инновация ишлари бўйича директор A.Boъриевлар қатнашди.
2000 йилдан буён Россиянинг “Стекло Саюз” уюшмаси томонидан ўтказилаётган халқаро конференсияларда барча мамлакатларда шиша саноати асосий мақсадларини ва муаммоларини хал этишнинг самарали воситаси сифатида ўзини номоён қилди.
Халқаро форум давомида кун тартибига қўйилган масалалр юзасида компания раҳбарлари кадрлар тайёрлаш, замонавий бошқарув усуллари, атроф мухит ва экология, қайта ишлаш, сохага ва инновацион ишланмаларга оид муаммолар мухокама қилинди. Истеъмолчиларнинг замонавий талабларига, янги технологиялар ва материалларга алохида эътибор қаратилди.
Қизғин ва мухокамаларга тўла бўлган халқаро форум якунида замонавий ишлаб чиқаришни амалиётга тадбиқ этганлиги, истеъмол бозорида ўз ўрнини тутганлиги ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифат даражаси юқори бўлганлиги учун “Кварс” акциядорлик жамияти “Халқаро тан олиш” соврини ва 1 даражали диплом билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз “Кварс” акциядорлик жамияти 2017 йил 9 апрелда Франсия пойтахти париж шаҳрида ўтказилган халқаро БИД конференсиясида “Халқаро сифат стандарти” мукофоти билан хам тақдирланган эди.