Ўзбекистон Республикасидаги табиий қопловчи тошлар бренди номини аниқлаш бўйича танлов


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4078-сонли “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикасидаги табиий қопловчи тошлар Миллий брендини яратиш вазифаси юклатилган.


Миллий услубдаги антиқа номни яратиш мақсадида Сизга бренд номини танлашда иштирок этишингизни таклиф этамиз.


Ушбу масалада ҳар бирингиз ўз ғояларингизни йўллашингиз мумкин.


Танловни икки босқичда ўтказиш кўзда тутилмоқда:


1-босқичда, жорий йилнинг 18 январ ойига қадар табиий қопловчи тошлар бренди номини (қисқа-рўйхат) шаклида жамлаш;


2-босқичда, жорий йилнинг 25 январига қадар 1-босқичда танлаб олинган энг яхши 3 та бренд номлари (қисқа-рўйхат) орасида овоз бериш орқали энг яхшисини танлаб олиш.


Сиз қуйидаги тизимлар орқали ўзингиз томонингиздан таклиф этилаётган бренд номларини жойлаштиришингиз ҳамда ўзингизга маъқул бўлган бренд номларига овоз беришингиз мумкин:


– Гоогле шакллар - ресурсга веб-боғланиш


– Телеграм сўрови - ресурсга веб-боғланиш


Таклиф этилган номлар миллий услубда антиқа номга эга бўлиши ва бир ёки икки сўздан иборат бўлиши керак.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech