- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Марказий Осиёда ўхшаши йўқ лойиҳа ишга туширилади
Ўзбекистонда Марказий Осиёда ўхшаши бўлмаган инновацион лойиҳа ишга туширилади. Лойиҳа бўйича келишув Берлинда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Германия бизнес форумида Германиянинг “Wеҳрҳаҳн ГмбҲ” компанияси ва “Эаст мининг инвест” – Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси ўртасида имзоланди.
Келишув Тошкент вилоятида бунёд этиладиган газ-бетон блоклар ҳамда автоклав услуби билан тайёрланадиган газ-бетон плиталар ишлаб чиқарувчи заводга асбоб-ускуналарнинг биринчи партиясини етказиб беришни кўзда тутади.
Умумий қиймати 130 миллион еврони ташкил этадиган лойиҳанинг 50 миллион евроси хорижий инвестиция ҳисобланади. Бунда “Ўзсаноатқурилишбанк” ташаббускорларни молиявий қўллаб-қувватлаб, консалтинг хизматларини кўрсатади.
Мазкур маҳсулот ёрдамида бунёд этиладиган бино ва иншоотлар нафақат иссиқлик ва энергия тежамкорлиги билан, балки қурилиш ишларини қисқа вақтда амалга оширилиши билан муҳим аҳамиятга эгадир.
Лойиҳа технологик ускуналарининг энергия самарадорлиги бўйича МДҲ мамлакатлари орасида ноёб ҳисобланади. Халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган юқори сифатли маҳсулотлар экспортга ҳам йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг август ойида Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форумда мазкур лойиҳа бўйича англашув меморандуми имзоланган. Унга кўра, Ўзбекистонда йиллик ҳажми 2,5 миллион куб метр бўлган газ-бетон блоклар ҳамда автоклав услуби билан тайёрланадиган газ-бетон плиталар ишлаб чиқарувчи 5 та замонавий корхона қурилиши кўзда тутилган.