- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- "Оҳангаранцемент" ускуналарини модернизация қилиш маҳсулот сифатини ва корхонанинг тўлиқ қувватини кафолатлайди
"Оҳангаранцемент" ускуналарини модернизация қилиш маҳсулот сифатини ва корхонанинг тўлиқ қувватини кафолатлайди
"Оҳангаронцемент" ("Эуроcемент груп" таркибига киради) айланма печига янги авлод редукторини ўрнатди. Чехиянинг "WИКОВ" компанияси техникаси муваффақиятли ишга туширилди. Печнинг модернизация қилиниши ускунадан фойдаланиш коеффициентини ошириш ва таъмирлаш даврини узайтириш имконини беради.
Редукторни алмаштиришдан ташқари, ушбу айланма печ режадаги капитал таъмирлашдан чиқарилди. Таъмирлаш ишлари клинкер транспортёрлари, шлам қувурлари, совутгич, иссиқлик алмаштиргич ва бошқа ускуналарда олиб борилди. Жами инвестициялар ҳажми 1,5 миллион AҚШ долларидан ошди. Ушбу чоралар туфайли "Оҳангаранцемент" қурилиш мавсуми давомида юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ва йиллик цемент ишлаб чиқариш қувватининг (2 миллион тонна) максимал суратида ишлашни давом эттиради.
Чехия компанияси редуктори фирма супервайзерининг бевосита назорати остида ўтказилди ва мол етказиб берувчи ускуна ишлашининг ишончлилигини кафолатлади. Янги редукторнинг ишлатилиши осон, ўлчами ихчам ва хавфсизлик даражаси юқоридир.
“WИКОВ” компанияси 100 йилдан бери тишли ғилдираклар ва механик редукторлар ишлаб чиқаради. Тажриба ва замонавий технологиялар компанияни ўз соҳасининг етакчи компанияларидан бирига айлантирган.
"Оҳангаранцемент" фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларни мунтазам ўтказиб келади. 2006-йилдан бошлаб завод ёқилғи ва электр энергияси сарфини 20 фоизга қисқартиришга эришди, меҳнат унумдорлиги эса 2,5 баробарга ошди. Мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантириш 2020-йилда ишга туширилиши режалаштирилган янги заводнинг фаол равишда қурилиши билан бир қаторда амалга оширилмоқда.