Корхонанинг янги тармоғига пойдевор қўйилди


“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида 4-сонли клинкер ишлаб чиқариш технологик тармоғи қурилиши бошланди.


Кейинги йилларда “Қизилқумцемент” AЖда олиб борилган ишлар туфайли янги иш ўринлари яратилди, маҳсулот рақобатбардошлиги ошди. Клинкер ишлаб чиқариш тармоғи қурилишининг бошланиши эса ана шу ишларнинг мантиқий давомидир.


– Қиймати 925 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ишлаб чиқаришга замонавий энергия тежамкор техника ва технологияларни жорий этишдир, – дейди корхона бош муҳандиси A. Саломов. – Шу билан бирга, корхонанинг клинкер ишлаб чиқариш қувватини ошириш, маҳсулот таннархини тушириб, рақобатбардошлигини таъминлаш. Лойиҳа 2019-2020 йилларда амалга оширилади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech