- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- КНAУФ дан бепул курслар: муваффақиятли таъмирлаш учун нималарни билиш керак
2019 йил 7 июл куни КНAУФ анъанавий дам олиш кунлари курсларини ишга туширади. Июл-август ойларида хоҳловчилар қуруқ аралашмалар ва гипскартон билан ишлашга оид бепул сабоқларга эга бўлишлари мумкин. Машғулотлар КНAУФнинг Тошкентдаги ихтисослашган ўқув марказида бўлиб ўтади.
Дизайн ечимларининг замонавий хилма-хиллиги гипскартонни турли тарзда қўллашга имкон беради. Материал имкониятлари хона кўринишини осонгина ўзгартириш, майдонни зоналаштириш ва оригинал конструкциялар қуриш имконини беради. Гипскартон ва қуруқ аралашмалар билан ишлаш туюлганидан осонроқ бўлганлиги сабабли, ўз кучингиз билан таъмирлаш ишларини бажариш ҳисобига харажатларни анчагина қисқартириш мумкин.
Қурилиш-пардозлаш материалларининг кўпчилик қисмини ДИЙ («До Ит Ёурселф» — «Ўзинг бажар») сектори товарлари ташкил этади. Мана уч йилдирки «КНAУФ ГИПС БУХОРО» МЧЖ ёзги дам олиш кунлари курсларини ташкил этиш орқали Ўзбекистонда мустақил таъмирлаш соҳасини фаол ривожлантириб келмоқда.
Дам олиш кунлари курслари бошловчи усталарнинг малакасини оширишга ва оддий аҳолини илк кўникмаларга ўқитишга мўлжалланган. КНAУФ намойишчи-устаси Низом Саидмаҳмудхўжаевдан тингловчилар қуйидагиларни билиб олишлари мумкин бўлади:
деворларни гипсокартон билан қоплаш;
хоналар ўртасида юпқа деворлар қуриш;
асосий деворларни совуқ ўтмайдиган қилиш;
ҳар хил турдаги металл профиллар билан ишлаш;
қуруқ аралашмаларни бетон, ғишт, цемент, пенополисторол ва СҚП (цемент-қиринди плиталари) юзаларни сувашда ишлатиш;
пардозлаш материалларини ишлатиш вақтида кенг тарқалган хатоларга йўл қўймаслик.
«Таъмирлаш — узоқ давом этадиган, кўп меҳнат талаб қилувчи жараёндир, бироқ ҳар бир киши унинг уддасидан чиқиши мумкин. Aсосийси, кутилган натижа нафақат қурилиш материалларига, балки яна жараёнларга риоя қилишга ҳам боғлиқлигини унутмаслик керак. Масалан, сотиб олинган сифатли сувоқ материалини қўллаш чоғида технологияларни нотўғри ишлатиш оқибатида синишлар, бўртиб чиққан жойлар ва қават кўчишларига дуч келиш мумкин. Дам олиш кунлари курсларида оригинал маҳсулотни қалбакиларидан ажрата билиш ва у билан ишлашни ҳам ўргатамиз», — дейди КНAУФ намойишчи-устаси Низом Саидмаҳмудхўжаев.
Машғулотлар интерактив, билимларни амалиётда намойиш қила олиш имкониятлари тарзида ўтади.
Машғулотлар жадвали
Июл
Aвгуст
Саналар
- 7 - 8 июл
- 14-15 июл
- 21-22 июл
- 28-29 июл
- 4 - 5 август,
- 11-12 август
- 18-19 август
- 25-26 август
Ҳафта кунлари
Ҳар шанба ва якшанба
Ҳар шанба ва якшанба
Машғулот вақти
10:00 – 12:00
10:00 – 12:00
Дам олиш кунлари курсларига ёзилиш учун
Электрон манзил: Незом-Кhuja@knauf.uz
Телефон: +998 71 1501159 (ички 412), +99890 3702732
Қўнғироқлар соат 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади
КНAУФ компанияси ҳақида:
КНAУФ компанияси - жаҳондаги энг йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлиб, у қуруқ қурилиш инновацион технологияларини қўлланиш билан боғлиқ янги қурилиш касбларига ўқитишда аллақачон бошқалардан илгарилаб кетган. МДҲ мамлакатларида ўз фаолиятининг бошиданоқ КНAУФ ўқитиш тизимига ва замонавий қурилиш технологиялари ва материаллари билан ишловчи усталарнинг малакасини оширишга маблағлар сарфлаб бошлади. Бундай ёндашув компания фалсафасининг бир қисми - «КНAУФ мажмуавий тизимлари» нинг ажралмас элементи ҳисобланади, бу эса фирмага ўз маҳсулотини юқори сифатли қўлланишни таъминлаш имконини беради.
Aҳоли учун бепул курслар - КНAУФ нинг Ўзбекистондаги ягона таълим лойиҳаси эмас. Бухоро ва Тошкентда ҳам ёш, ҳам моҳир усталарни қуруқ қурилиш технологияларига ўқитадиган компаниянинг ўқув марказлари ишлаб турибди. Компания 15 та қурилиш касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик қилади, ўқувчиларга амалиёт ўташ ва малакасини ошириш имкониятини беради. 2015 йил кузда Марғилонда биринчи КНAУФ ресурс маркази очилди. Компаниянинг Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтларидаги Маслаҳат марказлари талабаларга КНAУФ қуруқ қурилиш тизимлари ва уларнинг муҳандислик тавсифларини ўрганишда ёрдам беради.