- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- “Оҳангаронцемент” корхонасида “Биз бу ерда яшаймиз ва ишлаймиз!” баҳорги акцияси бўлиб ўтди
“ЭВРОЦЕМЕНТ груп”га кирувчи “Оҳангаронцемент” корхонасида “Биз бу ерда яшаймиз ва ишлаймиз!” баҳорги акцияси бўлиб ўтди. 200 дан зиёд иснчи-ходимлар корхона ва унинг атрофидаги ҳудудда ободонлаштириш ишлари билан шуғулландилар.
Тадбир иштирокчилари шаҳардан заводга олиб борувчи йўлни тозаладилар, маъмурий бинолар атрофини ободонлаштирдилар, боғлардаги мевали дарахтларни парвариш қилдилар. Ҳар бир объэктдаги ишларни ташкил қилиш учун махсус гуруҳлар ташкил этилди.
Саҳар йўлини тозалаш ички назорат хизмати ва маъмурий-хўжалик бўлими ходимларига топширилди. Ишлаб чиқариш майдонида яна учта жамоа ишлади. Aкцияни Оҳангарон политехника коллежи талабаларидан бир гуруҳи ўз ташаббуслари билан қўллаб-қувватладилар. Корхонада амалиёт ўтаётган талабалар устозларига ўт ўриш ва гул экишда ёрдам бердилар.
Тадбир иштирокчилари учун дала ошхонаси хизмат кўрсатди, ходимларга ўчоқда ош дамланди. Бундай тадбирлар нафақат корхонанинг ободонлаштириш сифатини оширади, балки ходимлар орасидаги норасмий мулоқотга шароит яратиб, жамоани жипслаштиришга ёрдам беради.